Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

ЕЧЛ қайтмоқда! Бугун Мадридда "Атлетико" — "Ливерпуль" тўқнашуви бўлиб ўтади News

ЕЧЛ қайтмоқда! Бугун Мадридда "Атлетико" — "Ливерпуль" тўқнашуви бўлиб ўтади

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Атлетико" ўз стадиони "Ванда Метрополитано"да "Ливерпуль"ни қабул қилади.

"Атлетико"

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Мадрид жамоаси 10 очко тўплашга муваффақ бўлди. Европа майдонидаги олти учрашувда "матрасчилар" 8та гол уришди ва дарвозаларидан 5та тўп олиб чиқишди. Ўз квартетида жамоа "Ювентус"дан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Туринликлар гуруҳ босқичида ортиқча муаммоларга дуч келишмади ва иккинчи ўриндан 6 очко илгарилаб кетишди.  

Жиддий рақибларга қарши ўйинларда Симеоне шогирдлари унчалик ҳам ишончли ўйин кўрсатишмади.

Мавсумнинг қизғин палласига келиб "индейслар" яна барқарор ўйин намойиш эта олмаётгандек, гўё. Суперкубок ярим финалида "Барса"ни доғда қолдиргандан сўнг (3:2), "Атлетико" кейинги 7 беллашувнинг 4тасида мағлубиятга учради. Яна икки бор дурангга имзо чекишга мажбур бўлди.

Суперкубокни "Реал"га ютқазиб қўйгач, Диего Симеоне жамоаси Примерада "Эйбар"га (0:2) мағлуб бўлди, Қирол Кубоги доирасида "Леонеса"га имкониятни бой берди (1:2), ўз майдонида "Леганес" билан чемпионат учрашувида (0:0) бир очко ишлаб олишди ва "Реал Мадрид"га яна таслим бўлишди (0:1). Шунчаки, бу сафар чемпионат доирасида.

Ла Лиганинг яна икки ўйинида "Атлетико" "Гранада"ни енгди (1:0) ва "Месталья"да "Валенсия" билан муроса кўчасини танлади (2:2).


"Ливерпуль"

Клопп шогирдлари гуруҳ босқичида 13 очко жамғаришди. Бу натижа квартетда биринчи ўрин учун етарли бўлди. Иккинчи ўриндаги "Наполи" 1 ва "РБ Зальцбург" 6 очкога ортда қолдирилди. Аммо тўплар нисбати, умуман олганда ўйин сифати ҳам аъло даражада эди дея олмаймиз. "Мерсисайдликлар" гуруҳ босқичининг 6 ўйинида 8 бор гол ўтказиб юборишди ва 13та гол уришга муваффақ бўлишди. Тан олинг, ҳозирги жамоадан бундан яхшироқ натижа кутишга ўрганиб қолдик. 

Еврокубокнинг илк ўйинидаёқ Юрген Клопп жамоаси сафарда "Наполи"га ютқазиб қўйди (0:2). Кейинги беллашувда "Энфилд"да "РБ Зальцбург" катта қийинчилик билан (4:3) таслим этилди.

Қолган ўйинларда "Гент"га бир очко ҳам берилмади (4:1; 2:1), "Наполи" билан дуранг (1:1) ва Австрия "РБ Зальцбург" таслим этилди (2:0).

АПЛда Юрген Клопп шогирдларининг ишлари беш. Энг яқин тақибчининг ҳам яқинлиги қолмади. Пешқадам ва иккинчи ўриндаги жамоа ўртасида 25 очко фарқ бўлиши ҳар кун ҳам қайд этилавермайди ахир. Ҳужумдагилар ажойиб формада. 26 турдан сўнг "Ливерпуль" 61та гол урди. Сўнгги бор "қизиллар" ўтган йили 17 декабрда мағлуб бўлишганди. Лекин ўшанда ҳам жамоа Кубок доирасидаги ўйинга иккинчи таркиб ташланганди. "Астон Вилла" бу имкониятдан унумли фойдаланди ва йирик ҳисобда (0:5) ғалаба қозонди.

Турли мусобақалардаги охирги 4 ўйинда "Ливерпуль" зафар қучди ва бирорта ҳам гол қўйиб юбормади. Премьер-лигада "Ливерпуль" "Вест Хэм" (2:0) ва "Саутгемптон" (4:0) устидан ишончли ғалабага эришди. Англия Кубоги 1/16 финалида доирасида такрорий ўйинда "Шрусбери Таун"ни мағлуб этди.


15 февраль куни АПЛнинг деярли чемпиони "Ливерпуль" "Норвич" кичик устунлик (1:0) ҳисобига енгди. Ўйиндаги ягона голни захирадан ўйинга қўшилган Садио Мане 78-дақиқада урди.

Барқарорлик етишмаётган "Атлетико"га ўз уйида бўлса ҳам, ўз йўлидаги исталган рақибни мағлуб этаётган, инглизларга қарши жуда қийин бўлади. Симеоне бу учрашувда Трипьер ва Жоау Феликс хизматларидан фойдалана олмайди. Эктор Эррера ва Диего Костанинг ҳолати ҳам аниқ эмас.

Меҳмонларда биргина Шакири жароҳат туфайли йўқлигини таъкидлаб ўтиш мумкин.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика