Latest news

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  11 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  45 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  3 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

ЕЧЛ. Парижда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келди News

ЕЧЛ. Парижда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келди

Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги ПСЖ ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ПСЖ (Франция) – "Манчестер Сити" (Англия) 1:2  

00.00, «Парк де Пренс»

Голлар: Маркиньос 15' – де Брюйне 64', Махрез 71'

ПСЖ – Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Баккер, Гейе, Паредес (Эррера, 83), Верратти, ди Мария (Данилу, 80), Неймар, Мбаппе

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Диаш, Канселу (Зинченко, 61), Родри, Гюндоган, де Брюйне, Фоден, Махрез, Бернарду Силва

Огоҳлантиришлар: Канселу (31), Неймар (74), де Брюйне (86). 

Четлатиш: Гейе (77).

Баҳс якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+1. Силва Эррерага нисбатан қўполлик ишлатди, Неймар жаримани ижро этди. Ҳимоячилар ишончили ўйнашди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ПСЖ аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишяпти, аммо бу самара келтирмаяпти. 

87. Фодендан яхши зарба!  Навас сакраган ҳолда тўпга эга чиқди. 

86. де Брюйне Данилуга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. ПСЖ футболчилари кескин эътироз билдиришмоқда. 

84. Зарба!  Махрезнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

83. ПСЖда ўзгариш: Паредес ўрнига Эррера майдонга тушди. 

82. Гюндоган майдонга қайтди, у ўйинни давом эттира олади. 

80. ПСЖда алмаштириш: ди Мария ўрнига Данилу ўйинни давом эттиради. 

79. Гюндоганга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

77. Қизил карточка!  Гейе Гюндоганга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва адолатли равишда майдондан четлатилди. 


75. Фил Фоден чамаси 11 метрдан бош билан дарвозани нишонга олди, Навас реакция кўрсатиб, дарвозани муносиб қўриқлай олди.

74. Неймар Диашга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

71. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Махрез!  Хавфли бўлиши мумкин, деган жарима зарбамиз голга айланди, Рияд Махрез уни қойилмақом ижро қилди – 1:2!

  

70. Леандро Паредес қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Жарима зарбаси хавфли кўриниш олиши мумкин. 

67. Александр Зинченко шеригини пасини қабул қилиши лозим эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд қилинди.

64. ГОООООООООООООООООООООЛ! Кевин!  де Брюйненинг узатмага ўхшаш чалғитувчи зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1!

 

61. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Канселу ўрнига Зинченко тушди. 

61. Уууух!  де Брюйненинг чалқанча услубдаги зарбасига аниқлик етишмади. 

60. "Шаҳарликлар" комбинацион ҳужум бошлаётганди, бироқ Бернарду Силванинг хатосидан сўнг бу узилиб қолди.

57. Неймарнинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин ди Мария бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

56. Уууух!  Мбаппенинг ичкаридаги кескин пасига Верратти етиб кела олмади. Жуда қулав вазият юазага келган эди.

54. Жоау Канселунинг яхши ўйланган пасига дарвозадан чиқиб келган Навас эгалик қилишнинг уддасидан чиқди.

50. Фил Фоденнинг узатмаси бироз муваффақиятсиз чиқди.

47. Митчел Баккер қўпол ўйин намойиш этди. "Манчестер Сити"да жарима тўпи.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Қанот ҳаками байроқчасини кўтарди, Неймар офсайдда қолди.

44. Кайл Уокер ди Марияга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

42. Уууух!  "Сити"нинг даҳшатли ҳужуми. Силванинг қулай пасидан сўнг Фоден зарба йўллади, Навас шу ерда эканлигини эслатиб қўйди! 

41. Неймар жарима майдони ичида ўз жамоадоши Флоренци билан урилиб кетди ва буни сезмагани боис  ҳакамдан пенальти сўраяпти. 


40. Неймар тўқнашувда жароҳат олди, озроқ майдонда ётди, аммо ҳаммаси жойида, давом этамиз. 

38. Кевин де Брюйненинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасига Навас эга чиқди.

35. Рияд Махрез ноаниқ пасга эгалик қилиш учун анча тер тўкди, бироқ бунинг иложи топилмади.

33. Зарба!  Анхель ди Мариянинг ҳаволатиб йўллаган зарбаси ҳимоячилао томонидан "блокланди".

32. Майдон марказида Неймар йиқитилди, айбдор – Уокер. 

31. Канселу Мбаппега қарши жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

28. Зарбааа!  Паредеснинг бош билан берган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

27. Бучрак зарбаси. Ди Мариянинг узатмасини дарвозабон уриб юборди, яна корнер.

25. Неймарнинг узатмасига Эдерсон эгалик қилди.

23. Алессандро Флоренци рақиб ўйинчисининг футболкасидан тортди, ҳакам бунга бефарқ қарамади.

21. Зарба!  Бернарду Силва жарима майдони ичида пас қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Кейлор Навас ажойиб ўйниб, зарбани қайтарди. Бурчак тўпи.

19. Неймар рақибини йиқитди, Рияд Махрез – жабрдийда.

15. ГОООООООООООООООООЛ!  Маркиньос!  Анхель ди Мариянинг бурчакдан узатган тўпини Маркиньос бош билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0!

 

13. Уууух!  Эдерсондан қойилмақом сейв!  Неймарнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

12. Ди Мариянинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Тўп майдондан чиқиб кетди.

9. "Шаҳарликлар" рақиб жарима майдони яқинида вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилишмоқда. 

6. Илкай Гюндогандан яхши узатма, аммо шериги уни тушинмади.

4. Флоренци ўнг қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатди, бироқ анча қаттиқ тепиб юборгани панд берди. 

2. Зарба!  Ўйиндаги биринчи зарбани Неймар йўллади, Эдерсон ўз ўрнида! 

1. Митчел Баккер қўполлик эвазига тўпни тортиб олгани боис Феликс Брих ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.

1. Ўйин бошланди! 

Ҳозир Парижда ҳукм сураётган ҳолат

"Парк де Пренс" футбол оқшомига тайёр!

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Чемпионлар Лигаси ярим финалида Парижнинг "Пари Сен-Жермен" клуби ўз майдонида Манчестернинг "Манчестер Сити" клубини меҳмон қилади. Ушбу қарама-қаршиликни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика