Latest news

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  2 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  0 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

ЕЧЛ. "Милан" қийин ўтган баҳсда "Наполи" устидан муҳим ғалабага эришди News

ЕЧЛ. "Милан" қийин ўтган баҳсда "Наполи" устидан муҳим ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги "Милан" – "Наполи" учрашувида миланликлар қийин ғалабани тантана қилишди.

"Милан" (Италия) – "Наполи" (Италия) 1:0

Гол:  Беннасер 40'

12 апрель, 23.59, «Сан-Сиро»

Милан – Меньян, Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес, Крунич, Беннасер (Салемакерс, 67), Браим Диас (Ребич, 80), Тонали, Рафаэл Леау, Жиру.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Мариу Руй (Оливера, 81), Лоботка, Зелиньски (Ндомбеле, 81), Замбо-Ангисса, Элмаз, Лосано (Распадори, 69), Кварацхелия (Политано, 81).

Огоҳлантиришлар: Зелиньски (38), Беннасер (60), Ди Лоренцо (70), Замбо-Ангисса (70), Ким Мин Чжэ (78), Ррахмани (90), Салемакерс (90).

Четлатиш: Замбо-Ангисса (74).

AC Milan

Ismael Bennacer - 40'

Champions League Final Stage . Round Quarter Finals

13/04/2023, 01:00

0
:
1
Finished

SSC Napoli

Stadium: San Siro, 74742 spectators

Referee: Istvan Kovacs

45'
90'
40'  Ismael Bennacer
40'  Rafael Leao
60'  Ismael Bennacer
67'  Ismael Bennacer (Alexis Saelemaekers)
80'  Brahim Diaz (Ante Rebic)
90'  Alexis Saelemaekers
90'  Davide Calabria
38'  Piotr Zielinski
69'  Hirving Lozano (Giacomo Raspadori)
70'  Giovanni Di Lorenzo
70'  Andre-Frank Zambo Anguissa
74'  Andre-Frank Zambo Anguissa
78'  Min-Jae Kim
81'  Mario Rui (Mathias Olivera)
81'  Khvicha Kvaratskhelia (Tanguy Ndombele)
81'  Piotr Zielinski (Matteo Politano)
90'  Amir Rrahmani

90+5. Ўйин якунланди! "Милан" жуда муҳим ғалабани қўлга киритмоқда.

90+3. Салемакерс ўзига нисбатан қўполлик бўлди дея ҳакамга юзланди. Бу эса Раҳманига ёқмади. Икки футболчи ўзаро даҳанаки жангга киришди ва сариқ ўз карточкаларини олишди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Леау ўзи ҳам бир ҳаракат қилиб кўрди ва дарвозага зарба йўллади. Тўғри дарвозабоннинг қўлига.

87. ЗАРБААААААА! Меньяндан яна бир супер сейв! Ди Лорензо дарвоза яқин бурчагига аниқ зарба берганди.

83. "Наполи" ўнг қанотдан ёриб киришга уриниб кўрди, бироқ бугун "Милан" ҳимоячилари имконият беришмаяпти.

81. "Наполи" таркибида учта ўзгариш: Хвича, Зелиньски ва Руи майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Ндомбеле, Политано ва Оливера майдонга туширилди.

80. Ўзгариш. Браим Диас ўрнига, Анте Ребич майдонга туширилди.

78. Ким Мин Чжэ огоҳлантирилди ва кейинги учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди. 

77. "Милан" ҳужумларни бошлади. Леаунинг чап қанотдан уюштирган рейди жуда хавфли бўлди. 

74. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Замбо-Ангисса Тео Эрнандесга қарши ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.

71. "Наполи" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо бугун "Милан" ҳимоячилари шунчаки ажойиб ҳаракат қилишмоқда.

70. Ди Лорензо ҳам ёмон ҳулқи сабаб сариқ карточка олди.

70. Замбо-Ангисса қўпол ўйин сабаб огоҳлантирилди.

69. Ўзгариш. Ирвинг Лосано ўрнига, Распадори майдонга тушди.

67. Ўзгариш. Браим Диас ўрнига Салемакерс майдонга туширилди. 

62. Хвича жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилди. Лекин керагидан ортиқ дриблинг унинг зарарига ишлади. Вазият "Милан" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

60. Беннасер Замбо-Ангиссанинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

58. Ирвинг Лосано жарима майдони ичида йиқилди. Тео Эрнандес қоидани бузмаганди. Елкама елка кураш эли бу.

51.  Замбо-Ангиссанинг зарбасини Томори блоклади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4. Танаффус! Қайноқ тайм учун икки жамоага ҳам раҳмат.

45+3. ЗАРБАААААААААААААА! Кьер боши билан ўқдек кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсинини титратиб юборди! Мана ўша биз билан "Милан"!

45. "Милан" жонланди! Жиру тўпни жарима майдони ичидаги шергига оширганди, зарбадан сўнг эса "Наполи" ҳимоячилари тўпни қайтаришди.

"Милан" киритган голда Браим Диаснинг ажойиб ҳаракатларини эътироф этиш жоиз. Диас майдон марказида иккита рақибни алдаб, ҳужумни голгача олиб борди. 

40. ГОООООООООООООООООООООООЛ! "Милан" бутун таймни ҳимояда ўтказиб, ўз вазиятидан гол уриб кетмоқда. Леаунинг узатмасидан сўнг Беннасер тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

38. Пётр Зелиньски қўполлиги сабаб огоҳлантирилди.

34. Жиру майдонда ётибди. Такрорий вазиятда Ким Мин Чжэ Жируни "чопиб" кетгани кўринди. Бироз тўхталиш.

32. Леау жарима майдони ичига узатган тўпига Браҳим Диаз етиб кела олмади.

26. Рафаэл Леау майдон марказидан рейдни амалга оширди ва жуда қулай имкониятга чиқиб борди, аммо охирги зарба ноаниқ. Деярли бирга-бир вазият эди...

25. Модомики, бу ўйинда сокинлик давом этаётган экан, параллел ўтаётган ўйинда Карим Бензема ҳисобни очганини эслатиб ўтишимиз зарар қилмайди.

23. Ўйин майдон марказига кўчди. "Наполи" дастлабки дақиқалардаги штурмдан сўнг, бироз секинлашди.

15. "Наполи" тинимсиз ҳужумлар уюштириб, бироз тин олди. "Милан" ўз уйида бироз жонланиши лозим.

12. ЗАРБАААААА! Зелиньскининг супер зарбасини Меньян супер сейв билан қайтариб юборди.

4. Зарбааааа! "Наполи" тўхтамаяпти. Ди Лорензо боши билан дарвозага зарба берганди. Бироз ноаниқ.

2. Зарбааааа! Кварацхелия супер вазиятни қўлдан бой бермоқда! Хвича 4-5 метрдан берган зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоаларнинг таркиби қуйидагича: 

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичи доирасида италян дербиси гувоҳига айламиз – "Милан" ва "Наполи" кейинги босқич учун курашни бошлашади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика