Latest news

22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  10 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  9 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3

ЕЧЛ. Манчестердаги голлар шоусида мезбонлар ғолиб News

ЕЧЛ. Манчестердаги голлар шоусида мезбонлар ғолиб

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Монако” баҳсида Пеп Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди. Силва-Сане-Стерлинг комбинациясидан кейин ҳисоб очилди. Аммо мезбонларнинг қувончи кўпга чўзилмади. Қанотдан узатилган тўпни Радамел Фалкао боши билан дарвозага аниқ йўллаб, мувозанатни тиклади-1:1. Кейинчалик “Монако”Нинг 18 ёшли ҳужумчиси Мбаппе ўзини кўрсатди-1:2. Биринчи бўлим шу  ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Фалкаолга нисбатан қўполликдан кейин ҳакам манчестерликлар дарвозасига пеналти белгилади. Жабрланувчининг ўзи томонидан амалга оширилган жарима тўпни Кабалеро қайтаришга эришди. 58–дақиқада тезкор қарши ҳужумдан кейин Серхио Агуэро томонидан йўлланган зарбани “Монако” псобони кутилмаганда тўсиб қола олмади-2:2. 61–дақиқада Фалкао шедевр голларидан бирини киритди. Ҳимоячини ажойиб тарзда доғда қолдириб, тўпни “шаҳарликлар” посбони устидан ошириб тўпга туширди-2:3. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Гвардиола шогирдлари 12 дақиқа ичида кетма-кет учта гол уришга эришишди.  Агуэро, Сане ва Стоунз жамоасининг ғалабасининг муносиб ҳисса қўшишди -5:3.

Европа Чемпионлари лигаси.

1/8 финал.

Дастлабки учрашув.

“Манчестер Сити” – “Монако”  5:3

Голлар: 1:0 – 26 Стерлинг, 1:1 – 32 Фалькао, 1:2 – 40 Мбаппе, 2:2 – 58 Агуэро, 2:3 – 61 Фалькао, 3:3 – 71 Агуэро, 4:3 – 77 Стоунз, 5:3 – 82 Сане.

“Манчестер Сити”:  Кабальеро, Стоунз, Отаменди, Санья, Фернандиньо (Сабалета, 62), де Брюйне, Туре, Сильва, Сане, Стерлинг (Навас, 89), Агуэро (Фернандо, 87).

Монако”: Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Раджи, Лемар, Бернарду Силва (Моутинью, 85), Мбаппе (Жермен, 79), Бакайоко (Дирар, 88), Сидибе, Фалькао.

Огоҳлантириш: Глик (8), Сидибе (25), Агуэро (35), Фернандиньо (40), Отаменди (49), Бакайоко (55), Фалькао (67), Сабалета (73), Бернарду Силва (76), Фабиньо (81).



Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика