Latest news

21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  23 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  14 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1

ЕЧЛ. Куннинг марказий ўйинлари Лондон ва Неаполда ўтади (превью) News

ЕЧЛ. Куннинг марказий ўйинлари Лондон ва Неаполда ўтади (превью)

Европа чемпионлар лигасининг қолган тўртта гуруҳида 4-тур ўйинлари бугун ўтказилади.
Кеча фақатгина "B" гуруҳи жамоалари (ПСЖ, "Бавария") муддатидан аввал плей-офф масаласини расман ҳал этишди.

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар ичида энг эътиборга молик ўйинлар Лондонда ва Неаполда бўлади.

Лондонда "H" гуруҳи пешқадамлари "Тоттенхэм" ва "Реал" ўзаро баҳсда биринчи ўрин масаласини ҳал этишса, Неаполда "Наполи" "F" "квартети"нинг якка ҳокими "Манчестер Сити"ни меҳмон қилади.

Биз тартиб бўйича гуруҳлардаги ҳолат ва кутилаётган ўйинлар хусусида тўхталамиз.



Демак "E" гуруҳидан бошлаймиз.
Ўтган турда Словенияда "Марибор"ни уялтирган "Ливерпуль" бугун "Энфильд"да бу ишни такрорлашга уриниб кўради. "Марибор" эса бу баҳсга имкон қадар шармандали ҳисоб қайд этилмаслиги учун курашишини тахмин қилиш мумкин.
Ғалаба эса "Ливерпуль" гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолиш имкониятини беради.
Гуруҳдаги нариги тўқнашув Испанияда бўлиб ўтади. Москвада "Спартак"дан "қайноқ" душ қабул қилиб олган "Севилья" бугун реванш оладими, деган савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтирмоқда.
"Севилья" турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқадиган бўлса, бугун фақат ва фақат ғалабага курашади. Акс ҳолда гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайиб "Спартак"нинг Испанияда сафаридаги энг асосий миссияси - ютқазмаслик.


"E" гуруҳи
"Ливерпуль" - "Марибор" (00:45)
"Ливерпуль"
: Кариус; Александер-Арнолд, Матип, Клаван, Морено; Милнер, Джан, Вейналдум; Окслейд-Чемберлен, Старридж, Салах
Ўйнамайди: Мане (жароҳат), Лаллана (жароҳат)
Сўроқ остида: Ловрен (жароҳат), Коутиньо (жароҳат)
"Марибор": Ханданович; Вилер, Шулер, Райчевич, Милец; Врховец, Кабха, Бохар, Ахмеди, Байде; Таварес
Ўйнамайди: Ходжич (дисквалификация), Захович (жароҳат), Шме (жароҳат)

"Севилья" - "Спартак" (00:45)
"Севилья"
: Сория; Коршья, Кьер, Лангле, Эскудеро; Н'Зонзи, Банега; Хесус Навас, Васкес, Сарабия; Бен-Йеддер
Ўйнамайди: Каррису (жароҳат), Пареха (жароҳат), Корреа (жароҳат)
Сўроқ остида: Меркадо (жароҳат)
"Спартак": Селихов; Петкович, Таски, Джикия, Комбаров; Фернандо, Глушаков; Мельгарехо, Попов, Промес; Луис Адриано
Ўйнамайди: Зобнин (жароҳат), Ребров (жароҳат), Тигиев (жароҳат), Тимофеев (жароҳат), Ананидзе (жароҳат), Самедов (жароҳат)
Сўроқ остида: Боккетти (жароҳат), Ещенко (жароҳат), Зе Луиш (жароҳат)



"F" "квартети"да эса бугун қизиқарли баҳс бўлиб ўтади. Неаполда меҳмон бўладиган "Манчестер Сити" нимчорак финал масаласини ҳал этиши мумкин. Бунинг учун Гвардиола жамоаси Сарри бошқарувидаги "Наполи"дан очко олишлари кифоя.
"Наполи" эса курашдан чиқиб кетмаслик учун ҳам "Сити"ни таслим этиш чораларини топишга мажбур. Ғалабагина "Наполи"ни гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолади.

"F" гуруҳи
"Шахтер" - "Фейеноорд" (00:45)
"Шахтер"
: Пятов; Бутко, Ордец, Хочолава, Исмаили; Фред, Степаненко; Марлос, Тайсон, Бернард; Феррейра
Ўйнамайди: Кривцов (жароҳат), Малишев (жароҳат), Срна (дисквалификация), Ракицкий (дисквалификация)
Сўроқ остида: Бернард (жароҳат)
"Фейеноорд": Джонс; Ньивкооп, ван Беек, Сен-Жюст, Хапс; Эль-Ахмади, Тоорнстра, Вилена; Бергхейс, Йоргенсен, Боэтьюс
Ўйнамайди: Боттегин (жароҳат), ван дер Хейден (жароҳат)
Сўроқ остида: Тапия (жароҳат), ван Беек (жароҳат), Нелом (жароҳат)

"Наполи" - "Манчестер Сити" (00:45)
"Наполи"
: Рейна; Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Гулям; Аллан, Диавара, Гамшик; Кальехон, Мертенс, Инсинье
Ўйнамайди: Сенезе (дисквалификация), Милик (жароҳат)
"Манчестер Сити": Эдерсон; Уокер, Стоунз, Отаменди, Делф; де Брейне, Фернандиньо, Давид Сильва; Бернарду Силва, Жезус, Сане
Ўйнамайди: Менди (жароҳат), Компани (жароҳат)



Бу гуруҳда етакчилик қилаётган "Бешиктош" жамоаси ўз уйида аутсайдер "Монако"ни қабул қилади. Францияда ўтган баҳсда ғалабани қўлга киритган "Бешиктош" энди нимчорак финал йўлланмасини расмийлаштириши учун яна бир бор ғалаба қозониши талаб этилади. Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун курашаётган "Порту" ҳамда "Лейпциг" эса бугун Португалияда тўқнаш келади. Бу жамоаларнинг ўтган турдаги Германия ўтган беллашувида "буқалар" муҳим ғалабани тантана қилишганди. Ушбу ўйин ким иккинчи йўлланма учун курашни давом эттиришини белгилаб беради. "Порту"нинг "Лейпциг"ни билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Ральф Хаззенхютлль жамоаси эса ЕЧЛдаги ўзининг дебют мавсумидаёқ гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаламоқчи.

"G" гуруҳи
"Бешиктош" - "Монако" (22:00)
"Бешиктош"
: Фабри; Гекхан Генюл, Пепе, Тошич, Адриано; Хатчинсон, Толгай Арслан; Куарежма, Талиска, Бабел; Дженк Тосун
"Монако": Субашич; Раджи, Глик, Жемерсон, Жорж; Тилеманс, Фабиньо; Лопеш, Моутинью, Лемар; Бальде
Ўйнамайди: Фалькао (жароҳат), Сидибе (жароҳат), Конголо (жароҳат)

"Порту" - "РБ Лейпциг" (00:45)
"Порту"
: Жозе Са; Рикарду, Фелипе, Маркано, Теллес; Корона, Эррера, Данилу, Брахими; Марега, Абубакар
Сўроқ остида: Соарес (жароҳат), Отавио (жароҳат)
"РБ Лейпциг": Гулач; Клостерманн, Орбан, Упамекано, Хальстенберг; Забитцер, Кампл, Кейта, Демме, Форсберг; Вернер
Ўйнамайди: Ильсанкер (жароҳат)


Бу "квартет"да муҳим масалалар деярли ҳал этилган. Фақатгина ким биринчи ўринда қолиши ва қайси жамоа Европа лигасига йўлланма олиши очиқ қолмоқда. Ўтган турда барча жамоалар бир очкодан қўлга киритишган ҳолда ўз ўрниларини сақлаб қолишганди. Натижада "Боруссия" учун гуруҳдан чиқиш имкониятлари жуда кескин камайиб кетди. Назарий жиҳатдан имконият бўлсада, аммо буни амалга ошириш жуда қийин масала.
Айни пайтда гуруҳда "Тоттенхэм" ҳамда "Реал" бир хил очко ва бир хил тўплар нисбати ташкил қилган ҳолда қўшпешқадамлик қилишмоқда. АПОЕЛ ҳамда "Боруссия" жамоалари ҳисобида ҳам бир хил (1) очко мавжуд ва улар 3-4 ўринни бўлишиб туришибди.

Гуруҳ пешқадамини аниқлаб берадиган ўйин бугун Лондонда ўтади. Мадридда аниқланмаган ғолибни Лондондан қидириб кўрамиз.

Дортмундда эса "Боруссия" АПОЕЛни меҳмон қилади. ЕЧЛда ҳали ғалабага эришмаган "Боруссия" ниҳоят бу сафар ушбу нохуш серияга барҳам бериши мумкин. Аммо АПОЕЛ ҳам Европа лигаси йўлланмаси учун бугун ўзининг финал учрашувини ўтказади.
Бу гуруҳдаги иккита ўйин ҳам кескин ва қизиқарли ўтиши аниқ.


"H" гуруҳи
"Тоттенхэм" - "Реал" (00:45)
"Тоттенхэм"
: Льорис; Алдервейрелд, Санчес, Вертонген; Орье, Дайер, Дембеле, Дэвис; Эриксен, Алли; Кейн
Ўйнамайди: Ваньяма (жароҳат)
"Реал": Касилья; Хакими, Рамос, Начо, Марсело; Каземиро, Кроос, Модрич, Асенсио; Роналду, Бензема
Ўйнамайди: Карвахаль (жароҳат), Бейл (жароҳат), Ковачич (жароҳат), Кейлор Навас (жароҳат), Варан (жароҳат)

"Боруссия" - АПОЕЛ (00:45)
"Боруссия"
: Бюрки; Бартра, Папастатопулос, Топрак, Шмельцер; Вайгль; Кагава, Гетце; Ярмоленко, Обамеянг, Филипп
Ўйнамайди: Пищек (жароҳат), Дурм (жароҳат), Ройс (жароҳат), Роде (жароҳат)
АПОЕЛ: Гудиньо; Вурос, Карлао, Руэда, Александру; Винисиус, Шоллои, Нуну Мораиш; Эфрем, Поте, Алонефтис
Ўйнамайди: Бертольо (жароҳат), Лаго (жароҳат), Эбесилио (жароҳат), Миланов (жароҳат), Ватерман (жароҳат)


Бугун қайси жамоалар плей-офф масаласини ҳал этишлари мумкин?
"Манчестер Сити", "Бешиктош", "Тоттенхэм" ва "Реал"
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика