Latest news

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

ЕЧЛ гуруҳ ўйинларида қайси жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмагани алам қилди? (Сўровнома якунлари) News

ЕЧЛ гуруҳ ўйинларида қайси жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмагани алам қилди? (Сўровнома якунлари)

ЕЧЛ 2020/2021 йилги мавсумнинг гуруҳ баҳслари ўз якунига етди.

Телеграм каналимизда "ЕЧЛ гуруҳ ўйинларида қайси жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмагани алам қилди?" мавзусида сўровнома қўйиб, вариантлар сифатида 8та жамоани келтиргандик. 

Шу ўринда кейинги босқичга чиққан клубларни яна бир карра эслаб ўтсак. 

Испания (4) - "Атлетико", "Реал", "Севилья", "Барселона".

Германия (4) - "Бавария", "Боруссия М", "Боруссия Д", "Лейпциг".

Англия (3) - "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси".

Италия (3) - "Аталанта", "Лацио", "Ювентус".  

Франция (1) - ПСЖ

Португалия (1) - "Порту"


Шундай қилиб Испания ва Германиядан тўрттадан жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Англия ва Италиядан эса учтадан. Франция ва Португалиядан биттадан клуб бахтли 16 жамоа орасидан жой олди. 

Европа Лигасида ўйнайдиган жамоалар:

"Зальцбург" (Австрия)

"Шахтёр" (Украина)

Олимпиакос (Греция)

"Аякс" (Голландия)

"Краснодар" (Россия)

"Брюгге" (Бельгия)

"Динамо" Киев (Украина)

"Манчестер Юнайтед" (Англия)


Энди сўровнома натижаларига қайтсак. Сўровномада иштирок этганларнинг 53 % "Манчестер Юнайтед" гуруҳдан чиқа олмагани алам қилганини белгилаган. Демак, кўпчиликка айнан шу жамоанинг 1/8 финалга йўл ола билмагани алам қилган. Кейинги ўринни 27 фоиз овоз билан "Интер" эгаллади. Дарвоқе, "Интер" ҳатто учинчи ҳам бўла олмади. Конте шогирдлари атиги 1 ғалаба билан гуруҳда охирги бўлишди.

Бу борада "Аякс" 7 фоиз тўплаган бўлса, "Шахтёр" 7 % овозга эга бўлди. Россиянинг энг кучли клубларидан бири "Зенит"нинг ҳам гуруҳдан чиқа олмагани алам қилгани рост. "Краснодар", "Динамо" Киев ва "Локомотив" Москва бу борада атиги 1 фоиз овоз билан охирги бўлишди. 

"Манчестер Юнайтед" 6та ўйиндан учтасида ғалаба қозониб, уч бор мағлубиятга учради. Энг аламли мағлубият Истанбулда қайд этилди. Агар шу мағлубият бўлмаганида балки МЮ гуруҳдан чиқиши мумкин эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика