Latest news

07:56ЦСКА тасдиқлади  0 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  1 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  40 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10

ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Манчестер Сити" учрашувида кучлар тенг келди News

ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Манчестер Сити" учрашувида кучлар тенг келди

ЕЧЛ бешинчи туридан ўрин олган "Боруссия Д" – "Манчестер Сити" учрашуви якунланди.

"Боруссия Д" – "Манчестер Сити" 0:0

Боруссия Д – Кобель, Зюле, Хуммельс, Шлоттербек, Азар (Вольф, 82), Рейна (Пападопулос, 87), Джан, Брандт, Беллингем, Адейеми (Мален, 73), Мукоко (Модест, 82).

Манчестер Сити – Ортега, Стоунз, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу (Аканджи, 46), Фоден (Грилиш, 81), Гюндоган, Родри, Марез (Палмер, 88), Холанд (Бернарду Силва, 46), Альварес.

Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (7), Альварес (31), Гюндоган (58), Аканджи (72), Хуммельс (87).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Хуммельс рақибга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

84. ЗАРБА! Гюндоганнинг зарбасига юқорига кетди.

81. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар юз берди.

78. "Сити" қисқа паслар орқали ҳужум ташкиллаштиришга уринмоқда, "Боруссия" футболчилари эса ҳимояланмоқда, улар шу натижага розидек кўринмоқда.

74. Азарнинг жарима зарбаси "жонли девор"дан нарига ўтмади.

72. Аканжи Адейемининг зарбасини қўли билан қайтаргани сабабли огоҳлантирилди.

67. Гюндоганнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Кобель эгаллаб олди. Навбатдаги ҳужумдан сўнг эса немислар посбони сейв қилди.

63. Ўйин темпи бироз пасайди.

58. Кобель Маҳрезнинг 11 метрли нуқтадан йўллаган зарбасини қайтарди!


57. Пенальти! Рақиб жарима майдонида Маҳрез йиқитилди ва ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди.

53. ЗАРБА! Фоден чап қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан ноаниқ тарзда рақиб дарвозаси томон йўллади.

52. ЗАРБА! Беллингем яқин масофадан кучсиз зарба йўллади.

47. "Сити" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо вазият бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

"Сити" таркибида икки ўзгариш: Канселу ўрнига Аканжи, Холанд ўрнига Бернарду Силва майдонга туширилди.

Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Мукокодан навбатдаги зарба, Ортега ўз ўрнида.

39. Жаннинг зарбаси рикошет орқали "Сити" посбонининг қўлларига бориб тушди.

36. Хавфли вазият! Мукоко Адейимининг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади!

34. Холанднинг илк зарбаси ҳимоячилардан нарига ўтмади.

31. Альварес Азарга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

29. Холандга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Боруссия" футболчилари эътироз билдирмоқда.

25. Рейнанинг зарбасини Ортега эгаллаб олди.

21. Канселу қулай узатмани ўзига бўйсиндира олмади, қолаверса, ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

18. Хуммельс икки марта жамоасини қутқариб қолди.

16. ЗАРБА! Адейемининг зарбасини Ортега қайтарди!

15. Родри олисдан ноаниқ зарба йўллади.

11. Фоден томонидан Холандга узатилган тўпни Хуммельс бартараф этди.

8. ЗАРБА! Брандтнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

7. 7-рақамли Канселу 7-дақиқада огоҳлантирилди. Адейемига нисбатан қўполлик ишлатилди.

3. Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, бироқ Брандт зарба йўллай олмади.

1. Илк зарбани мезбонлар йўллади, бироқ Мукоко офсайдда қолган экан.

1. Учрашув бошланди.


Журналист Гвардиола

Бугун у собиқ уйида.

"Сигнал Идуна Парк" мана шундай кўринишда

Учрашув 00.00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика