ЧЛ. "Сариқ сувости кемаси" "Бавария"ни чорак финалда "чўктириб" юборди
13 apr 2022 01:55
News
ЧЛ. "Сариқ сувости кемаси" "Бавария"ни чорак финалда "чўктириб" юборди
Bayern Munich Robert Lewandowski - 52' |
Champions League Final Stage . Round Quarter Finals 13/04/2022, 01:00 1
:
1
Finished
|
Villarreal Samuel Chukwueze - 88' |
Stadium: Allianz Arena, 70000 spectators
Referee: Slavko Vincic
"Бавария" – "Вильярреал" 1:1
Голлар: 1:0 – 52 Левандовски, 1:1 – 88 Чуквуэзе.
"Бавария" – Нойер, Эрнандес (Дэвис, 87), Упамекано, Павар, Горетцка, Киммих, Мусиала (Гнабри, 82), Мюллер (Шупо-Мотинг, 90), Левандовски, Коман, Сане.
"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен (Чуквуэзе, 84), Капу, Парехо (Орье, 90), Жерар Морено, Данджума (Педраса, 84).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (33), Фойт (59), Ло Чельсо (90).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+3. Меҳмонлар иложи борича вақтни чўзишга уринишяпти.
90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. ГОООЛ! "Вильярреал" "Бавария"ни чорак финалда "чўктириб" юборадганга ўхшаяпти. Меҳмонларнинг ақлли қарши ҳужуми Чуквезенинг голи билан якун топди.
87. Эрнандес ўрнига Альфонсо Дэвис майдонга тушди.
84. "Вильярреал"да ўзгариш: Данжума ўрнига Педраса, Коклен ўрнига Чуквезе ўйинга қўшилди.
82. Мусиала ўрнига Гнабри майдонга тушди.
76. Коман узоқ масофадан зарба бериб, омадини синаб кўрди. Омад у томонда эмас экан.
71. Мюллер ўта қулай вазиятни голга айлантира олмади.
70. "Вильярреал"нинг стандарт орқали урмоқчи бўлган голи бироз режадагидек бўлмади, акс холда испанлар яна умумий ҳисобда олдинда бўлишарди.
62. "Вильярреал" дарвозаси ҳали ҳам "қамал"да, аммо мезбонлар голдан сўнг бироз темпни туширишди.
56. Мюллер жуда яқин масофадан тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
52. ГОООЛ! ЛЕВАНДОВСКИИИ! Роберт жарима майдончаси чизиғи устида тўпга зарба берди ва тўп устунга тегиб, дарвозага кириб кетди.
50. Упамекано Саненинг узатмасини голга айлантира олмади, у берган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
49. Саненинг зарбасидан сўнг тўп "жонли девор"га тегиб, майдонни атрк этди.
48. "Вильярреал" жарима майдончаси ёнгинасида стандарт вазият юзага келди. Левандовски йиқитилди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
ТАНАФФУС!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
41. ДАНЖУМААА! У Нойер билан бирга-бир чиқди, аммо зарбани кўгилдагидек бера олмади, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
35. Левандовски Альбиолга нисбатан қўпол ўйнагани учун четлатилши мумкин эди, аммо ВАРдагилар вазиятни кўриб чиқишмади. Польшалик сариқ карточка билан жазолнди.
29. МУСИАЛААА! Унинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни "Вильярреал" посбони ушлаб олди. Йигитчанинг бошига шикаст етди. Аммо ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.
22. Марказда икки футболчи йиқилди (Павар ва Ло Чельсо), ҳакам немис клуби вакили қоида бузганини кўрсатди.
20. "Вильярреал" тезкор қарши ҳужум уюштиришга уринганида Нойер сўнгги ҳимоячи ролини ижро этиб, хавфни дарвозасидан узоқлаштирди.
15. "Бавария" футболчилари рақиб нафас ростлашига имкон бермаяпти, ҳужумлар ҳудди ёмғирдек ёғмоқда.
13. Кутилганидек немис жамоаси деярли бутун жамоа билан рақиб ярим майдонида ҳаракат қилмоқда.
11. "Бавария"нинг хавфли ҳужуми "Вильярреал" ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
1. Учрашув бошланди.
"Бавария" – Нойер, Эрнандес, Упамекано, Павар, Горетцка, Киммих, Мусиала, Сане, Мюллер, Левандовски, Коман.
"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен, Капу, Парехо, Жерар Морено, Данджума.
Comments