ЕЧЛ. Муросасиз кечган баҳсда Асенсионинг охирги дақиқалардаги голи "Реал"га ғалаба келтирди
14 feb 2019 03:00
News
ЕЧЛ. Муросасиз кечган баҳсда Асенсионинг охирги дақиқалардаги голи "Реал"га ғалаба келтирди
Ajax Hakim Ziyech - 75' |
Champions League Final Stage . Round 1/8 14/02/2019, 01:00 2
:
1
Finished
|
Real Madrid Karim Benzema - 60', Marco Asensio - 87' |
Stadium: Johan Cruijff Arena, 52286 spectators
Referee: Damir Skomina
Аякс Голландия – Реал Мадрид Испания 1:2
"Амстердам Арена"
Голлар: 0:1 – 60 Бензема, 1:1 – 75 Зиёш, 1:2 – 87 Асенсио.
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи, ван де Бек, Зиёш, Нерес, де Йонг, Тадич, Шене (Дольберг, 73).
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Регилон, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Бэйл (Васкес, 61), Модрич, Винисиус Жуниор (Диас, 81), Бензема (Асенсио, 73).
Огоҳлантиришлар: Зиёш (53), Регилон (69), Васкес (83), Рамос (89).
"Аякс" – "Реал" 1:2 >>> Голларни кўриш
87. Асенсио ҳам гол урди — 1:2.
75. ГОЛ! Ҳисоб тенглашди — 1:1. Ҳаким Зиёш ўн бир метрлик нуқта атрофидан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига йўллади.
73. Ўзгариш. Бензема ўрнига Асенсио тушди.
ЕЧЛда Карим Бензема 60-голини урди.
1. Роналду (Португалия) - 121 та гол.
2. Месси (Аргентина) - 106 та гол.
3. Рауль (Испания) - 71 та гол.
4. Бензема (Франция) - 60 та гол.
61. Ўзгариш. Рақиблар қуршовида қолиб кетган Бейл ўрнига Лукас Васкес тушди.
60. Бензема гол урди ва "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 0:1. Винисиус Жуниор елкаси билан финт ишлатиб ҳимоячилардан қочиб кетди ва "Аякс" жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Винисиуснинг совғасини Бензема юқори тўққизликка жойлаб қўйди. Франциялик ҳужумчи жорий мавсум ЕЧЛда ўзининг тўртинси голини киритди.
Биринчи бўлим статистикаси:
"Аякс" - "Реал" 0:0
Зарбалар: 11-4
Тўп назорати: 51%-49%
Вазиятлар яратиш: 9-4
Пас аниқлиги: 83%-84%
"Аякс"нинг голи ҳисобга олинмаган ҳолатда, ЕЧЛ тарихида биринчи бор VAR ишга тушди ва ўйинга ўз таъсирини кўрсата олди.
Ҳисоб очилди 1:0. Куртуа ёш болаларча хато қилди. Лекин VAR голни ҳисобга олмади. Чунки Тальяфико дарвозабонга халақит берганди. Дамир Скомина бутунлай тўғри қарор қабул қилганлигини эътироф этиш керак.
"Йохан Круйф Арена"да дастлабки 20 дақиқа ичида ҳеч бир футболчи Винисиус Жуниордан (7 марта) кам тўпга тегинмади. Ҳаттоки, Тибо Куртуа ҳам 10 маротаба тўп билан муомала қилишга улгурди.
25. Де Лигт стандарт вазиятларда Серхио Рамос, ўйин давомида Бенземага ҳозирча имкон қолдирмаяпти.
"Аякс" бош мураббийи - Тен Хаг.
Comments