ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди News

ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди

Нуфузли мусобақа янги мавсумининг илк ўйини бўлиб ўтди.

Унда Сан-Марино чемпиони “Тре Фиори” ҳамда Ш.Ирландия чемпиони “Линфилд” ўзаро тўқнаш келди. Баҳсда “Линфилд” 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлабки раунд. 1/2 финал

8 август. Ньон. "Коловрэй".

«Тре Фиори» (Сан-Марино) — «Линфилд» (Ш.Ирландия) — 0:2 (0:0)

Голлар: Эри, 71 (0:1). Манзинга, 83 (0:2).

Четлатиш: Пракуччи, 86.

Дастлабки босқич доирасидаги ярим финалининг яна бир ўйини эса бироздан сўнг “Дрита” (Косова) ва “Интер” (Андорра) ўртасида бўлиб ўтади. Учрашувлар Ньон шаҳридаги нейтрал майдонда ўтиши белгиланган. Финал баҳси эса 11 август куни ўтказилади.

Умуман, ЕЧЛнинг асосий квалификация раунди 18 августдан бошланади:

Биринчи босқич – 18-19 август;

Иккинчи босқич – 25-26 август;

Учинчи босқич – 15-16 сентябрь;

Гуруҳга чиқиш учун плей-офф раунди: 22-23 ва 29-30 сентябрь.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика