Latest news

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Дзаньоло учун Саудия Арабистонидан супер таклиф келди News

Дзаньоло учун Саудия Арабистонидан супер таклиф келди

"Галатасарой" футболчиси Николо Дзаньоло фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 24 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубидан 4 йилга мўлжалланган, ҳар мавсумга 30 млн евро маош тўланадиган шартнома таклифи келиб тушди. Ҳозирча бу таклиф оғзаки бўлиб, футболчи бунга розилик билдирса, "Ал Ҳилол" турк клубига расмий таклиф жўнатади.

Дзаньолонинг ўзи бу шартномани кўриб чиқишни истамоқда. 24 ёшли хавбек Саудия Арабистонига кетадиган навбатдаги юлдузли футболчилардан бири бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" бунга қадар Рубен Невеш, Калиду Кулибали ва Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзолади. Шунингдек, Александр Митрович билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика