Latest news

23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  34 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  14 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  2

Душанбенинг “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалилов Испания нашрларидан бирига берган интервьюси News

Душанбенинг “Истиқлол” клуби сардори Алишер Жалилов Испания нашрларидан бирига берган интервьюси

Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси аъзоси ва етакчи ўйинчиси Алишер Жалилов Испаниянинг larazon.es нашрига бирига ўз клубининг муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди.

У суҳбат жараёнида “Реал Мадрид” мухлиси эканлигини яширмади.

- Испания футболига қизиқишингизни сабаби нимада?
- Биз барча давлатларнинг услубини қизиқиш билан томоша қиламиз ва маълум бир жиҳатларни ўрганамиз. Бироқ, Испания футболи жаҳон миқёсида етакчилардан бири ҳисобланади. Шунинг учун кўпроқ ушбу мамлакат чемпионатини кузатамиз.

- Бу кимдан чиққан ғоя?
- Жамоадошларим ва менинг фикрим. Ҳозирда кўплаб чемпионатлар тўхтатилган. Қисқа вақт ичида коронавирусни енгиб ўтишларига ишонаман.

- Испаниядан қайси жамоанинг мухлисисиз? Футболчилардан кимларнинг ҳаракатларига эътибор қаратасиз?
- Ҳа. Менга испан услуби жуда ёқади. Ла Лигада ўйнайдиган клублардан “Реал Мадрид”нинг ўйинларига бефарқ эмасман. Карим Бензема, Тони Кроос, Эден Азар каби юқори даражадаги футболчиларни томоша қилиш фақат завқ бағишлайди. Шунингдек, “Барселона”дан Месси ва Суареснинг ҳаракатлари мени ўзига жалб қилади.

- Мазкур икки клубдан таклиф бўлса кўчиб ўтишга тайёрмисиз?
- Мен азалдан “Реал” мухлисиман. Болалигимдан ушбу жамоага меҳр қўйганман.

- Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарамай Тожикистон чемпионати давом эттирилмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?
- Саломатлик ҳаётимизнинг энг муҳим қисмидир. Ҳайриятки, бизда футбол билан шуғулланиш ва учрашувларни ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

- Хавфсизлик қай даражада?
- Футболимиз расмийлари ва федерация раҳбарлари тинмсиз ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг меҳнати туфайли биз хавфсиз муҳитда футбол ўйнамоқдамиз.

- Тожикистон футболининг ҳозирги даражаси ҳақида нима дея оласиз?
- Бизда футбол йилдан йилга яхшиланмоқда. Олий Лигамизда рақобатбардош жамоалар сони ошди. Бир неча йил олдин “Истиқлол” жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борганди. Натижалар кўтарилиши учун кўп ишлаяпмиз.

- Стадионлар мухлислар билан тўладими? Ишқибозлик қай даражада?
- Албатта. Футбол бизда анънавий спорт тури бўлган “гуштингири” билан бир қаторда туради.

- “Истиқлол” эришаётган муваффақиятларнинг сири нимада? Ғалабалар ниманинг ҳисобига қўлга киритилмоқда?
- Ишнинг тўғри ташкил қилиниши муваффақиятнинг сабабидир. Раҳбарият жамоага доим кучли мураббий ва футболчиларни таклиф қилади. “Истиқлол”ни ўз ички чемпионатларида етакчилик қиладиган клубларга қиёслаш мумкин.


 Абдулазиз Искандаров таржимаси

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика