Latest news

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  3 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  2 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  14 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Дурангдан қониқмадим News

Дурангдан қониқмадим

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсида Эронга қарши майдонга тушиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бир очко қўлга киритилгани ва гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолганимиз бир томондан яхши бўлди, бу борада муаммо йўқ. Лекин ўйиннинг аҳамияти, эътибор юқорилиги ва стадионни тўлдириб ўтирган мухлислар ҳаққи-ҳурмати ютишимиз шарт эди.

Кечаги ўйинни мухлис сифатида ишқибозлар қаторида кузатдим. Тўрт йил бирга ўқиган курсдошим билан маза қилиб футбол кўрайлик деган маънода стадионга бордик. Дарвозадан киришнинг ўзи даҳшат. Тумонат одам. Қўлида чиптаси бори ҳам, йўғи ҳам шу ерда. Бир амаллаб чиптада кўрсатилган секторга кириб олдим. Тепа қаторда ўтиришимиз керак эди, юқорига чиқишнинг ўзи осон бўлмади, одамлар ҳатто зинага ўтириб олган. Ўтишга жой йўқ.




Стадиондаги муҳит зўр бўлди. Барибир футболни мухлислар орасида кўриш бошқача. Бу ҳақиқий адреналин. Лекин терма жамоамиз ўйинни қандай темпда бошлаган бўлса, шу темпда тугатди. Баланд нотани деярли кўрмадик. Қўшиқда энг зўр жойи авжи бўлади. Авжини зўр айтган хонанда ҳақиқий санъаткор бўлади. Аммо кечаги ўйиннинг авжи кўринмади. Футболда ҳам авж, баланд-паст ноталар бор. Авжини баралла мухлисларга кўрсатиб бера оладиган моҳир ўйинчилар бор. Роналду футбол авжини маҳорат билан намойиш этиб келаётгани учун ҳам дунё ҳурмат қилади, ҳамма тан беради. Бизда кеча авжини боплайдиган моҳир ижрочи кўринмади.

Шундай тасаввур пайдо бўлдики, жамоамиз ютиш учун эмас, балки ютқазиб қўймаслик илинжида ҳаракат қилди. Ҳужумда бир гап бўлар, лекин орқани нолга ушлаш керак. Бор шундай усул футболда. Одатда кучли жамоаларга қарши қўлланилади. Лекин кечаги Эрон жуда бир ваҳимали жамоа эмасди. Маҳорат бобида биздан яққол устунлигини масалан мен кўрмадим. Улар қўрқмагани учун бир очколи бўлди, биз эса ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка берилганимиз боис юта олмадик. Ўйинимизда креативлик кўринмади, роботлашган футбол томоша қилдик.




Танаффусда сув олиб келиш учун ташқарига чиқдим. Сувга навбат даҳшат. Токи навбатим келгунча иккинчи тайм бошланиб бўлиб, Эрон футболчиси ҳатто қизил карточка олишга улгурибди. Тўғриси, улар бир киши кам ўйнаётганини бошида сезмадим. Курсдошим айтиб қолди: улар биттага камайди, энди ютамиз. Қарасам рақиб ўнта бўлиб ўйнаяпти. Лекин билмаган одамга Эроннинг камлиги сезилмади. Шундаям уларнинг жамоаси бамайлихотир ҳаракат қилди, агар пенальти белгиланганида балки ютиб ҳам кетарди.

Кечаги баҳсда дарвозабонимиз зўр ҳаракат қилди, ҳимоячиларга ҳам гап йўқ. Шахсий фикрим, учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" Абдуқодир Ҳусанов бўлди, лекин Шомуродовга беришди. Ҳа, Элдор ҳам астойдил ҳаракат қилди, бироқ у ҳужумда ёлғизланиб қолди. Эътибор беринг, 40 дақиқа рақибдан бир киши кўп ўйнаб, ҳужумкорликни оширмадик. Бу энди мураббийларга бериладиган савол. Балки Катанецнинг ўзи бўлганида иккинчи ҳужумчини туширган бўлармиди.




Рақиб битта кам бўлиб қолганидан кейин ҳадеб орқани ўйламасдан ҳужумга эътибор қаратган яхшимасми? Жаҳон футболида кўряпмиз, кўп жамоалар иккинчи, ҳатто учинчи ҳужумчини майдонга тушириб ютишга ҳаракат қиляпти. Мен Эрон биздан кучли эди деб ўйламайман, уларда бор легионерлар бизда ҳам бор. Уларнинг ҳужумчиси "Интер"да, бизнинг ўйинчимиз "Рома"да. Хўш нима қипти? Олдин Эрон терма жамоасида ростан кучли футболчилар бўларди, лекин ҳозиргилар жуда бир ваҳимали эмас.

Шундан келиб чиқиб ҳеч бўлмаса охирги 15 дақиқа ҳужумга зўр бериб, нимадир қилсак бўларди. Масалан, захирамизда Жамшид Искандеров билан Ҳожимат Эркиновдек креатив ўйинчилар бўлишига қарамасдан, улардан фойдаланилмаганини сира тушунмаяпман. Тўғри, мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш, гуруҳда 1-2 ўриндан пастга тушмаслик, лекин ҳадеб эҳтиёткорликни ўйлайвермай футбол ҳам ўйнаш керак-да. Кучлиларни ютишни ўйлашимиз керак. Стадион тўлган бўлса, шунча мухлис қўллаб турибди, мураббийларга ҳам ҳайронсан, сал бўлсаям ўйинни кучайтир, биз ҳам бир ютайлик. Унутманг, доим эҳтиёткор бўлиш қачондир панд бериб қўйиши мумкин. Креатив футбол эса ҳам футболчиларни кучли қилади, ҳам томошабоплик ортади, ҳам рақибни биздан қўрқишга мажбур қилади.

Х.Холиқов

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика