Latest news

21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  2 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  2 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2

Дунёдаги энг нуфузли 10 та футбол турнири News

Дунёдаги энг нуфузли 10 та футбол турнири

Ер юзида нуфузи бўйича энг кучли ва оммабоп ҳисобланадиган 10 та футбол мусобақаси рўйхати билан танишинг.

Жаҳон Чемпионати. Ҳар 4 йилда бир маротаба бўладиган ушбу турнирда 5 та қитъадан дунёнинг энг кучли 32 та терма жамоаси қатнашади.



Европа Чемпионлар Лигаси. Кўхна қитъада клублар ўртасида бўлиб ўтадиган энг нуфузли турнир.



Европа Чемпионати. Европа терма жамоалари ўртасида ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказиладиган мусобақа. Ушбу турнирни шунингдек Бразилия ва Аргентинасиз ўтказиладиган жаҳон чемпионати деб ҳам аташади.



Копа Америка. Жанубий Америка терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган мусобақа.


Либертадорес Кубоги. Жанубий Американинг энг кучли клублари иштирок этадиган турнир.


Европа Лигаси. Нуфузи жиҳатидан Европада иккинчи ўринда турадиган клублар ўртасидаги чемпионат.


Африка Миллатлари Кубоги. Ҳар икки йилда бўладиган Африка терма жамоалари ўртасидаги ушбу мусобақа ҳам катта қизиқишларга сабаб бўлади.


Англия Футбол Ассоциацияси Кубоги. Англия клублари қатнашадиган мамлакат футбол ассоциацияси кубоги.


Конфедерациялар Кубоги. Ушбу турнирда барча қитъаларнинг чемпионлари қатнашади. Ҳар 4 йилда бир маротаба ЖЧдан бир йил олдин Мундиал мезбони стадионларида бўлиб ўтади.


Копа Дел Рей. Испания Кубоги ҳам энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика