Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Драматик кечган баҳсда "Ювентус" ғалаба қозонди News

Драматик кечган баҳсда "Ювентус" ғалаба қозонди

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий ўйин "Ювентус" - "Рома" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб борасиз.

Италия чемпионати, 6-тур.

"Ювентус" - "Рома" 3:2

"Ювентус стэдиум".

Бош ҳакам: Жанлука Рокки.

Голлар: Тевес (28-пенальтидан, 45-пенальтидан), Тотти (32-пенальтидан), Итурбе (44), Бонуччи (86).

"Ювентус": Буффон, Лихштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Касерес (Огбонна, 46), Асамоа, Погба, Пирло (Видаль, 79), Маркизио, Тевес, Льоренте (Мората, 59).

"Рома": Скорупски, Майкон, Манолас, Мапу, Холевас, Пьянич, Кейта, Наинголан, Итурбе (Флоренци, 66), Тотти (Дестро, 75), Жервиньо.

Огоҳлантиришлар: Майкон (26), Кьеллини (30), Лихштайнер (31), Бонуччи (32), Тотти (32), Жервиньо (40).

Четлатишлар: Мората (89), Манолас (89).



                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                 ЯНГИЛАШ


- Учрашув якунланди! "Ювентус" навбатдаги ғалабани қўлга киритди!


90` Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.


90` Манолас ва Моратага қизил карточка кўрсатилди!


89` Нималар бўляпти?? Қизил карточкалар!!!!


86` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛЕОНАРДО БОНУЧЧИ! 3:2!


81` Альваро Мората! "Ювентус" учрашувдаги ўзининг учинчи голини киритиши мумкин эди...



79` "Ювентус" таркибида сўнгги ўзгариш. Пирло ўрнига Видаль туширилди.


75` "Рома" таркибида ўзгариш. Франческо Тотти ўз ўрнини Дестрога бўшатиб бермоқда.


70` Скорупски римлик мухлисларни бироз қўрқитди. "Рома" дарвозабони тўпни бир уринишда эгаллаб олишда хатоликка йўл қўйганди.


66` "Рома" сафида ўзгариш. Итурбе ўрнига Флоренци тушди.


65` Жервиньо бугун анча фаол. Ҳозир ивуарлик футболчи жуда яхши ҳаракат қилди ва Тоттини қулай вазиятга чиқарди. Тоттининг зарбаси ўхшамади. Жервиньонинг ҳаракатлари эса мақтовга лойиқ.


64` "Ювентус" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичида эса Кьеллини Пьяничга тирсаги билан зарба берди.


59` "Ювентус" таркибида ўзгариш. Фернандо Льоренте ўрнига Альваро Мората тушди.


56` Поль Погба! Жарима майдончаси олдида қулай вазиятга эга бўлганди. Аммо унинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.


54` Ўйин бироз секинлашди.


50` Ярим стадион "Ювентус"ни қўллаб-қувватлаётган бўлса, қолган қисми "пе-наль-ти", деб ҳакамни "олқишлашмоқда"!


48` Поль Погбанинг зарбасини Скорупски бартараф этишга эришди.


46` "Ювентус" сафида ўзгариш. Мартин Касерес ўрнига Огбонна туширилди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- ФАНТАСТИК УЧРАШУВ! Биринчи бўлимда ҳакам олти нафар футболчига огоҳлантириш кўрсатди. Уч маротаба пенальти ва тўртта гол! Иккинчи бўлимда яна гол кўришимизга шубҳа йўқ! Даҳшат!


- Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 2:2! ТАНАФФУС!


45` СУПЕР БАҲС! Ҳақиқий етакчилар ўйини! Марказий ўйин!


45` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:2! КАРЛОС ТЕВЕС!


45` ПЕНАЛЬТИ!


45` Жервиньо жамоасини танаффусга 3:1 ҳисобида олиб чиқиб кетиши мумкин эди...


44` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Итурбе! 1:2! Жервиньонинг пасидан сўнг Итурбе ҳисобни жамоаси фойдасига оширмоқда! "Рома" ўз имкониятларидан самарали тарзда фойдаланмоқда.


38` "Ювентус" катта куч билан олдинга қараб бормоқда. "Рома" ҳимояланиш билан банд.


35` Тўрт дақиқада иккита пенальти ва иккита гол. Ҳисоб 1:1. Драматик ўйин давом этади.


32` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1! ФРАНЧЕСКО ТОТТИ! Тотти ҳам пенлаьтини қандай бажарилиши кераклигини яхши билишини яна бир бор исботлади, 1:1!


31` Пенальти! Энди "Ювентус" дарвозаси томон!


28` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! КАРЛОС ТЕВЕС! Карлос Тевес мўлжалда адашмади, 1:0!


27` Пенальти! Пирло тепган тўп Майконнинг қўлига тегди ва Рокки 11-метрлик жарима тўпи нуқтасини кўрсатди!


27` Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ташриф буюрган. Бунинг сабаби маълум. Яқинда "Рома" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клуби билан чемпионлар лигасида учрашади.


25` Кьеллини Тоттини бирга-бир вазиятга чиқиб боришига қаршилик қилишга эришди.


24` "Рома" ҳимоячилари ҳозирча анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.


22` Такрорий лавҳада "Рома" ҳимоячилари Льорентега нисбатан қўполлик ишлатишгани кўриниб қолди. Лекин учрашув бош ҳаками Жанлука Рокки ўйиннинг 10-дақиқасида юзага келган баҳсли ҳолатда хато қарор қабул қилгани маълум бўлмоқда.


19` "Рома" бугун ўзининг анъанавий 4-3-3 услубида ҳаракат қилаётган бўлса, майдон эгалари 3-5-2 тизими остида ўйнашмоқда. Майдон марказида эса туринликлар "эгалик" қилишмоқда. Пирло, Погба ва Маркизионинг фаоллиги асосан "Ювентус" ҳужумларини ташкил этилишида бош омил бўлмоқда.


17` Ташаббус Массимилиано Аллегри жамоаси томонида.


15` Маркизио, Тевес ва Погба "Рома" дарвозаси томон ошиқишди. Лекин уларнинг зарбалари ҳозирча ўйиндаги ҳисобни очилишига сабаб бўла олмади.


10` Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, "Рома" таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Де Росси, Стротман, Де Санктис, Астори, Кастан, Бальцареттилар жароҳатлари туфайли римликларга ёрдам бера олишмаяпти. "Ювентус"да эса Ромуло, Бардзальи, ва Пирло жароҳатланган эди. Лекин Андреа Пирло бугун асосий таркибда ўйинни бошлади.


8` "Ювентус" ҳужумлари орқали бошланган беллашув ҳозирча ўртача "темп"да ўтмоқда. "Рома" бурчак тўпи тепишга эришди. Лекин Тоттининг бурчакдан узатиб берган тўпина дарвозага аниқ йўллай оладиган футболчи топилмади.


6` Кейта Буффон қўриқлаётган дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.


4` Поль Погба яхши ўйнади ва тўпни рақибидан олиб қўйди. Франциялик футболчи товони билан тўпни Тевес томонга узатди. Лекин Карлос Тевеснинг қанотдан жарима майдончаси томон етказиб бермоқчи бўлган тўпи самарасиз чиқди.


"Ювентус" стадионида ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- "Рома" сўнгги бор Туриндан 2010 йилнинг 23 январь куни ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. Ўшанда меҳмонлар (2:1) ҳисобида ғалаба қозонишган.


- "Ювентус" ўз майдонида  "Рома" билан бўлган 52 ўйинда ғалаба қозонган ва 8 бор мағлубиятга учраган. Қолган 21 учрашувда ғолиб номи аниқланмай қолган.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Италия чемпионатининг 6-тур марказий беллашуви "Ювентус" - "Рома" баҳсидан сайтимиз орқали репортаж уюштирамиз.


- Учрашув соат 21:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика