Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Драган Херан бугун Қаршига келади News

Драган Херан бугун Қаршига келади

“Насаф” жамоаси иккинчи даврадан ўз таркибини янги легионер футболчилар ҳисобига ҳам кучайтиришни қарор қилган.

Шу кунгача жамоа сафига икки нафар янги легионер футболчи келиб қўшилди. Булар, россиялик Игорь Голбан ва сербиялик Огнен Красичлардир.
 
Аввалги хабарларимизда яна бир сербиялик ҳужумчи таркибимизга келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу футболчини қачон Қаршига келишини сўраб, мурожаат қилаётган мухлислар сони кўпайиб бормоқда.
 
Бугун ана шу сербиялик легионер футболчи “Насаф” жамоаси сафига қўшилиши кутилмоқда. Бу – Драган Херандир. Ушбу 28 ёшли марказий ҳужумчи бугун кечки пайт клуб базасига ташриф буюради. Бугун у Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади.
 
Шу кунларда клубимиз яна бир қатор маҳаллий футболчилар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Бу футболчилардан қайси бирлари жамоа сафига қўшилиши шу кунларда аниқ бўлади.
 
Энг қизиғи, жамоамиз мухлислари 29 июл жума куни бўладиган Ўзбекистон Кубоги чорак финали жавоб учрашувида янги футболчиларнинг ўйинларини томоша қилишлари мумкин.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика