Latest news

11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  0 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   52 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  34 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  513

Драган Чераннинг Ўзбекистондаги "Олтин бутса"лари сони 5 тага етди News

Драган Чераннинг Ўзбекистондаги "Олтин бутса"лари сони 5 тага етди

Сербиялик ҳужумчи Cоcа-Cоlа Суперлиганинг 2023 йилги мавсумини ҳам тўпурар сифатида якунлади. Бунинг учун Черанга 13 та гол кифоя қилди.

Драган чемпионатнинг 22 та ўйинида иштирок этди ва умумий 1789 дақиқа майдонда бўлди. Яъни, ҳар 137 дақиқада рақиблар дарвозасига йўл топди. Голларнинг 4 тасини пеналтидан киритди. Бироқ унутмаслик керакки, унинг голларисиз "Пахтакор" нақ 17 очко бой берган бўларди. Черан айниқса асосий рақобатчи ҳисобланган "Навбаҳор"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол уриб, ҳақиқий етакчи эканлигини исботлади. 

36 ёшли футболчи 2024 йилда ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Тўпурарлик борасида гарчи унинг кўрсаткичларида пасайиш юзага келган бўлса-да, Суперлигада беш йилдан буён уни қувиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳужумчи топилмаяпти.

Драган кетма-кет саккиз мавсум давомида қаршисидан чиққан 20 жамоанинг барчасига гол ура олди. Энг сўнггиси — "Олимпик". Гарчи "Пахтакор" мавсумни айнан "Олимпик"дан учралган мағлубият билан бошлаган бўлса-да, иккинчи даврада пахтакорчилар бунинг учун ўч олишди — Черан илк марта "Олимпик" дарвозасига йўл топди. 

Драган 2016 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. Мамлакатимиздаги дастлабки йилларини "Насаф" сафида ўтказган ҳужумчи, икки йил ичида "Пахтакор" либосини кийди. Ўтган йиллар давомида у чемпионат доирасида 129 та гол уришга эришди. Ўзбекистон кубогида 13 та голни ўз номига ёздирди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Драган Чераннинг келгуси фаолиятига омад тилайди ва ташкилот кетма-кет бешинчи бор “олтин бутса”ни унга етказиб берди.

Қуйида Драган Черан томонидан 2023-йилги мавсум Суперлигада урилган барча — 13 та голни томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика