Latest news

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  2 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди News

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Чунцин Лифан" ҳимоячиси Достонбек Турсунов ўтган йилнинг октябрь ойида жароҳат олганди.

12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувининг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди.

Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этган ва тиббий текширувлар натижасига кўра оперция кераклиги аниқланган.

22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.

Биз футболчимиз билан боғландик ва унинг қачон майдонга қайтиши билан қизиқдик.




"Эртага Туркияга учиб кетаман ва у ерда икки ҳафта мобайнида тикланиш машғулотларини ўтказаман. Майдонга қайтишимга тахминан 1,5 ойлар қолди. Операциядан кейин 6,5 ой вақт кетади дейишганди, ҳозир 5 ой ортда қолди. Футболсиз ўтган ҳар бир кун жуда қийин бўлмоқда. Хитойда коронавирус билан боғлиқ муаммолар ҳамон давом этмоқда ва чемпионат тўхтаб қолган, шу боис ҳозир кейинги фаолиятим ҳақида нимадир дея олмайман. Фақат шартномам 2023 йилнинг охиригача мўлжалланганини айта оламан", - деди Достонбек Турсунов championat.asia сайтига. 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика