Latest news

15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  7 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  1 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  5 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   11 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  2

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди" News

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов МТЖ йиғинлари доирасида ўз келажаги ҳамда Абрамовдан нима сабабдан чақирув олмагани тўғрисида фикр билдирди.

— Охирги ўйинни 11 августда ўтказиб, 13 август куни Тошкентга етиб келдим. 

Ҳозирда Узоқ Шарқда тўп сураяпсиз. Йўналишни ўзгартириб, Европа томон йўл олиш ниятингиз борми?

— Худо хоҳласа, ниятим бор. Ҳозирда Хитой чемпионатида фаолиятимни давом эттираяпман. Кейинчалик янада кучлироқ чемпионатларга бориш мақсадим йўқ эмас.

Вадим Абрамов даврида терма жамоага умуман чақирув олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Шундай гап-сўзлар чиқдики, Абрамов "Нефтчи"даги ишлаган пайтида, сиз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлган...

— У воқеалар ўтмишда қолди. Терма жамоага чақириш-чақирмаслик мураббийнинг хоҳиши, биз фақат термага чақирилганда ўз вазифамизни бажарамиз. Барчанинг ўзига яраша услуби бор, эҳтимол, менинг ўйиним мураббий услубига тўғри келмагандир.

Айнан нима муаммо бўлган?

— Орамиздан баъзи гап-сўзлар ўтган. Менда ҳам ёшлик, қизиққонлик бўлган ўша пайтларда. Ўйлашимча, муносабатимиз ёмон эмасди, агар имконият берганда, ўзимни кўрсатардим. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳаммаси жойида.

Шахсий адоват туфайли терма жамоага чақирмаганлигингизни қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Терма жамоа манфаати йўлида нотўғри деб ўйлайман. Терма жамоа учун шахсий муносабатлар четга чиқиши керак.

Терма жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчилар фаолиятини якунлади. Марказий ҳимоя чизиғида ҳозирги кунда иккита энг кучли бўлган ўзбекистонлик футболчини айта оласизми?

— Бизда барча марказий ҳимоячилар кучли. Рустам билан кўп йиллар бирга тўп сурганман, Ислом билан ҳам бирга ўйнадик, барча ҳимоячилар кучли. Улар билан рақобат қилишга тайёрман.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика