Latest news

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўргандим"  0 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  151 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  20 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ” News

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Ўзим ҳам наманганлик бўлганим боис, бу ўйинга икки карра масуълият билан майдонга тушгандим. “Машъал” бугун ўз майдонида тўп тепаётгани туфайли ғалаба қозонишни режалаштирганди. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир очкога эга бўлдик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. 

- “Машъал”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?

- Юқорида айтганимдек, бизда ҳам, рақибимизда ҳам гол уриш учун имконият юзага келди. Бироқ иккала томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бундан ташқари, “Навбаҳор” тартибли ўйнагани ва бизга етарлича қаршилик кўрсатгани ўйинда дуранг қайд этилишига сабаб бўлди. 

- Жамоангизни жорий мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Бизда барчаси жойида. Фақатгина, муҳим ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Муҳим очколарни бой бериб қўйдик. Қайсидир ўйинларда мен ҳам жамоага панд бериб қўйдим. Чунки тажриба етишмаслиги сезилиб қолмоқда. Олдинда бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Машғулотларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ҳамда ижойиб натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика