Latest news

15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  0 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  5 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  5 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  1 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман” News

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман”

Ўтган мавсум якунларига кўра Муборакнинг “Машъал” клуби Суперлига билан хайрлашди.

Эндиликда “газчилар” Про-лиганинг янги мавсуми учун тайёргарлик кўрмоқда. Хўш, жамоа дарвозабони Достонбек Тўхтабоев янги мавсумни қаерда ўтказади? Буни футболчи билан бўлган суҳбатда билиб оламиз.

“Янги мавсумни “Машъал”да бошлашим аниқ. Худо хоҳласа, биз янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқчимиз. Чунки бизни қийин йил кутмоқда. Мавсум якунига етганидан сўнг менга бир нечта жамоалардан жиддий таклиф бўлди. Бироқ мен барчасини рад этдим. Негаки, “газчилар”ни қийин ҳолатда ташлаб кетишим тўғри эмасди. Шу ерда ўйнаб, ўсишга эришдим ва фаолиятимнининг яхши дамларини ўтказмоқдаман. Қисқаси, “Машъал”да қолиш тўғри қарор.

“Машъал” билан шартномам муддати 2022 йилнинг охиригача қадар мўжалланган. Янги бошланадиган мавсумда Про-лигада муҳим ғалабаларни қўлга киритган ҳолда Суперлигага қайтмоқчимиз. Шу орқали мубораклик мухлисларни хурсанд қилган бўлардик. “Машъал” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шундай жамоани қуйи лигада бўлиши яхши эмас. Мухлисларимиз ҳам бизни тезроқ Суперлигага қайтишимизни исташади”, - дея сўзини якунлади Тўхтабоев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика