Latest news

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  18 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  6 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

Достон Турсунов: "Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз" News

Достон Турсунов: "Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз"

Уммонга қарши учрашувдан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган терма жамоа ҳимоячиси Достон Турсунов ОФК вакиллари саволларига жавоб берди.

“Гол урганимдан албатта, бахтлиман. Гол уриб, жамоага ғалаба келтириш ёқимли. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритганимиз бизга яна куч беради. Энди кейинги учрашувга бундан ҳам жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз”, - деди ҳимоячи.

- Рақиб бугун қандай таассурот қолдирди?

- Уммон ёшлар терма жамоаси бизга жуда ёқди. Жамоа бугун ажойиб ўйнади. Тўпни ушлаб туриш, тезкор ҳужумлар, умуман гуруҳдаги энг қийин рақиб айнан Уммон дея оламан.

- Чорак финалда ким рақиб бўлишини истайсиз? Масалан, Япония ҳозир гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиши мумкин (Таҳририят: Бизга Япония тушиб бўлди).

- Чорак финалда кучсиз жамоа бўлмайди ва бизга ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

- Бугунги учрашувда жамоадошларингизнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Биз бугунги учрашувда бир жамоа сифатида ҳаракат қилдик. Ғалаба жамоаники. Жамоа қандай ҳаракат қилгани ҳақида фикр билдириш бироз қийин.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика