Latest news

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  18 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

"Дўстлик Тошкент" Шерзод Қодировнинг "Динамо"га ўтиши борасида муносабат билдирди News

"Дўстлик Тошкент" Шерзод Қодировнинг "Динамо"га ўтиши борасида муносабат билдирди

Бугун сайтимизда Суперлига иштирокчиси "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовни пойтахтликлар ҳужумчисига бўлган қизиқиши ҳақида хабар чиқди.

Эшитдик-да! "Динамо" Про лига тўпурарларидан бирига жиддий қизиқмоқда


Шу муносабат билан "Дўстлик Тошкент" раҳбари Жўрабек Ниғматовдан мазкур ҳолатга ойдинлик киритдик.

"Жамоамизнинг асл мақсади ёшларга имконият берган ҳолда уларни катта жамоаларга йўналтириш. Дебют мавсумимиз ёмон ўтмаяпти деб ўйлайман. Биринчи йил учун керакли тажрибаларни тўплаяпмиз. Кўплаб футболчиларимизга қизиқишлар бўлмоқда , нафақат Суперлига , балки чет ел жамоалардан ҳам. Қодировга келадиган бўлсак, у учун хурсандмиз. Агар терма жамоа бош мураббийи бўлган мутахассисдан таклиф тушса, музокара олиб боришга тайёрмиз. Ҳозирча расмий таклиф тушгани йуқ. Ишонтириб айтаманки, Шерзод исталган Суперлига клубида ўйнаб кета оладиган салоҳиятли йигит, ўсишда давом этса ва МТЖ дан ҳам таклиф тушса, хайрон колмайман.

Истеъдодлар борасида 2025 йилда кўп совғаларимиз бор. Футбол мактабимизда тарбия топаётган футболчилар келаси йили катта имкониятга эга бўладилар. Биз нафақат Суперлига, балки хорижга футболчи тайёрлашни мақсад қиляпмиз ", - дейди Жўрабек Ниғматов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика