Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда
24 sep 2021 19:36
News
Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда
Манбанинг ёзишича, италиялик посбон Кейлор Навас билан кескин рақобатни кутган, аммо захирада шунча ўйин ўтказишини ўйламаган.
Ҳатто унинг агенти Мино Райолани ҳам вазият ҳайрон қолдирмоқда, у мавсум бошланишидан олдин Доннарумма ПСЖ асосий таркибида ўйнайди, деб ишонч билан айтганди.
Қайд этилишича, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино Жанлуижини бошланғич таркибга киритиши қийин, чунки Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда. Булар сафига Лионель Месси, Неймар, Анхел Ди Мария, Маркиньос ва Леандро Паредес каби футболчилар киради.
Доннарумма билан шартнома тузиш қарорини шахсан ПСЖ спорт директори Леонардо қабул қилганди, у бу имкониятни қўлдан бой беришни истамаган.
Жижи мавсум бошидан буён Лига 1'да ўтказилган тўққиз ўйиннинг атиги иккитасида майдонга тушди.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments