Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  4 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  7 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  36 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди News

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди

Хабарингиз бор, кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Садд"га қарши ўйин ўтказиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келганди.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Доҳа вақти билан соат 11:00да  "Пахтакор" ва "Aspire" вакили, Қатардаги барча футбол майдонларига жавобгар мутахассис ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувни ташкил этишда "Пахтакор"га Қатарда фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўмаклашди.

Унда "Пахтакор" клуби томонидан Доҳага олиб келинган жамоа майдонлари сифатига жавобгар бўлган мутахассис Денис Ан иштирок этди. "Ал Садд" жамоасининг "Жассим Бин Ҳамад" номли стадионида ўтган учрашув давомида Денис Ан "Aspire Sports Turf" футбол майдонлари бўйича етакчи маслаҳатчи мутахассиси Родней Райнер билан тажриба алмашди. Майдон ҳолатларини қай тариқа идеал сифатда ушлаб туриш, уни қайси шароитларда қандай парваришлаш, қанча ҳамда қачон суғориш ва ҳоказо бўйича тегишли маслаҳатларни олинди.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 18:00да, Доҳадаги маҳаллий вақт бўйича эса 16:00дан старт олиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар, матбуот анжуманлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика