Latest news

19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  0 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  1 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  6 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  14 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  20 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  19 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1

Дмитро Козаченко: "Келишилган ўйинлар" албатта бор" News

Дмитро Козаченко: "Келишилган ўйинлар" албатта бор"

Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида 2011 йилги мавсумда ҳаракат қилган украиналик тажрибали посбон Дмитро Козаченко сайтимизга интервью берди.

Ҳозирда жамоасизман. Яқиндагина  Кировограднинг "Звезда" жамоаси билан тузган шартномам якунига етди ва эркин агентга айландим. Агентим айни пайтда менга жамоа изламоқда", - дея ўз сўзларини бошлади Дмитро Козаченко.


- "Насаф"дан кетишингизни сабаби нимада бўлган?
- Ўша пайтда менга Украина премьер лигасида иштирок этаётган "Заря" клубидан яхшигина таклиф бўлган ва "Насаф" ҳам бунга розилик билдирган. Имконим бўлганида яна жон деб "Насаф"га қайтган бўлардим.

- Фаолиятингиздаги қайси даврни энг яхшиси деб биласиз?
- Менимча, Ўзбекистонда ўтган давр энг яхшиси бўлган.

- Ўзбекистон чемпионати савия ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўртта жамоа ўз олдига юқори мақсадлар қўяди ва чемпионлик учун интилади. Қолган барча жамоалар бир хил савиядаги ўртамиёна жамоалар ҳисобланишади.

- Ўзбекистон чемпионатида "келишилган ўйинлар" борлиги ҳақида кўп гап-сўзлар юрибди. Шу ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен бунақанги ўйинларда иштирок этмаганман.

- Нима деб ўйлайсиз, футболда "келишилган ўйинлар" учраб турадими?
- Бўлмасамчи, "келишилган ўйинлар" албатта бор.

- "Насаф"даги собиқ жамоадошларингиз билан алоқада бўлиб турасизми?
- Ижтимоий тармоқлар орқали улар билан гаплашиб тураман.

- "Насаф" жамоаси деганда аввало сиз нимани тушунасиз? Айтмоқчи бўлганим, Дмитро Козаченко учун "Насаф" клуби қанчалик қадрли?
- Бу клуб мен учун жуда қадрли. Футболчилик фаолиятимдаги энг муваффақиятли даврни айнан "аждарлар" сафида ўтказганман. "Насаф" жамоаси менга кўп нарса берди деб бемалол айта оламан. Қисқача тушунтирганда, бу жамоа сафида ОФК кубогини қўлга киритдим. Шунингдек, 2011 йилда клуб тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиқдик. Қўшимчасига кубок финалида ўйнадик. Аммо ўша баҳсда омадимиз келмагани боис мағлубиятга учрагандик.

- Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлса рози бўлармидингиз?
- Ўйлаб ўтирмасдан бу таклифга жон деб розилик билдирардим.

- Ўзбекистон чемпионатида Козаченкога энг кўп хавф туғдирган футболчи ким бўлган?
- Менимча, "Бунёдкор"даги Милош Трифунович.

- Одатда ўйиндан сўнг футболчилар ўзаро эсдалик учун футболкалар алмашишади. Козаченко Ўзбекистон чемпионатидаги қайси футболчининг либосини қўлга киритган?
- Ҳеч қайси. Фақат "Насаф"ни либоси бор менда.  

- Бу йили "Олтин тўп"ни қўлга киритишга кимни лойиқроқ деб ҳисоблайсиз?
- Шубҳасиз Мануэль Нойер.

- Қайси миллий чемпионатни томоша қилишни афзал деб биласиз?
- Англия премьер лигасини томоша қилиш менга маъқул.

- Дмитро Козаченконинг севимли футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоаси борми?
- Менга уч нафар футболчи, аниқроғи дарвозабонлар ёқади. Булар Нойер, Буффон ва Нестеров.  


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика