Latest news

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  0 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  6 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак" News

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"

Биринчи лиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Нефтгазмонтаж" - "Чиғатой" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий, таниқли Дмитрий Ким фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа, ғалаба қозондик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Режаларимиз амалга ошди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Умуман олганда бугун асабий ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди.  "Нефтгазмонтаж" ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Рақиб жамоада характер борлигини кўрдим. 

Мавсум бошида ўйинимиз қовушмагани рост. Чунки жамоада футболчилар ёш. Ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак. Ўйиндан ўйинга ҳаммаси жойига тушиб боряпти. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам ортмоқда. Шу боис ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти".

Ушбу мутахассис ўз вақтида "Пахтакор"даги фаолияти орқали футболимизга Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров каби юлдузларни етиштириб берган. Хўш, бундай индивидуал кучли футболчилар яна чиқадими? Бу саволга Дмитрий Ким қуйидагича жавоб берди. 

"Ҳа, техник томондан кучли ўйинчиларимиз бор. Машарипов ва Сергеевга ўхшган иқтидорларни болаликдан тайёрлаб бориш керак. Юқори даражага чиқиш учун ўз устида кўпроқ ишлашлари лозим. Келажакка умид бор. Рақибни алдашларига қандай қарайман? Қандай қарор чиқариш ўйинчининг ўзига боғлиқ. Алдайдиган жойда алдаш керак. Пас берадиган пайтда пас бериш лозим",- дейди Дмитрий Ким. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика