Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  1 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз" News

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика