Latest news

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  8 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор” News

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор”

Про лига 22-туридан ўрин олган “Арал Самали” – “Янгиер-Қурувчи” (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мазкур ўйин олдин жамоамизнинг 8 нафар асосий таркиб футболчимиз турли сабабларга кўра, Нукус келмади. Натижада, йўқотишлар ўрнини U-19 жамоадан футболчиларни жалб қилдик. Аслида “Арал Самали” майдонида футбол ўйнаш осон кечмаган. Биринчи бўлимда мезбонларда голли вазиятлар юзага келди, лекин шогирдларимга раҳмат, ўйинга бўлган муносабати сабаб гол ўтказиб юбормадик. Мавсумни имкон қадар ёшларимиз билан якунлашни мақсад қилганмиз. 

- Жамоалар биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин “Янгиер” анча яхши ўйин кўрсатиб, голлар урди. Рақибни майдонда кам бўлиб қолиши жамоангизга фойда келтирдими?

- Қизил карточкага қадар бизда пенальти бўлди. Ундан ҳам фойдалансак бўларди. Қолаверса, биз ўйин куни эрталаб Нукусга етиб келдик. Йўл ҳам анча вақтни олди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари бироз жонланди. Рақибга нисбатан бироз кучли эканлигимиз кўзга ташланди. 

- “Янгиер”да азалдан яхши жамоа бўлган. Илгари юқори лигаларда ўйнаган. Охирги вақтларда эса жамоа биринчи ва Про лиганинг доимий аъзосига айланиб қолди. Бу нима билан боғлиқ?

- Йиллар ва раҳбарлар алмашинувига боғлиқ. Раҳбар ўз имкони даражасида жамоа тузади. Бу мавсум жамоа олдига кучли бешталикка кириш эди. Вазифа бажарилмаганидан сўнг, жамоа ёшартирилди. Балки келгуси йилда жамоа ўз олдига бошқача вазифа ёки мақсад қўйиши мумкин. 

- Бугунги кунда клубнинг молиявий аҳволи қандай?

- Вилоят ҳокимлиги томонидан бироз ёрдам бериб турилибди. Биласиз, клуб хусусий ҳисобланади. Яширмайман, жамоанинг футболчилардан етарлича қарздорлиги бор. Машғулотлар учун майдон, автобус, озиқ-овқат томонидан умуман муаммо йўқ. Лекин маош ва мукофот пулларидан қарздорлиги бор. Раҳбаримиз бу муаммоларни тез орада бартараф этишга ваъда берган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика