Latest news

07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  7 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  5 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди” News

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда бизга фақат ғалаба керак эди. Чунки мухлисларимиз ҳам анчадан бери жамоамиздан уч очко кутаётганди. Ўйинда муҳим гол урдик. Қолаверса, бугун ўйинда дарвозамиз дахлисизлигини сақлаб қолдик. Анчадан бери буни амалга ошира олмаётгандик. “Зомин”да ҳам вазият юзага келди, лекин омад биз томонда бўлди. 

Янги келган футболчилар хусусида

- Ортда қолган иккита ўйинга қараб, янги келганлар борасида бир дарҳол хулоса қилмаслигимиз керак. Қолган баҳсларда улар албатта жамоага фойда келтиради.

Захирадан туширилган футболчилар тўғрисида

- Айрим етакчиларни захирада қолдирганим режам асосида амалга оширилди. Чунки айримларга дам беришни ният қилгандим. Баратов сариқ карточка олганидан кейин, иккинчи бўлимда уни алмаштиришга қарор қилдим, чунки у кейинги беллашувларда жамоага асқотади. Шодиев ҳам ҳар ўйинда майдонга тушиб келади, шу сабабли, бугун уни захирадан майдонга чиқаришни режалаштиргандим. 

Дарвозабон масаласи борасида

- Жамоамиздаги ҳар иккала дарвозабон ҳам асосий посбон ҳисобланади. Ўйинга қайси бири яхшироқ спорт формада бўлса, ўша куни майдонга тушади. Бири асосий, ёки буниси захирада қолади деб айта олмайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика