Latest news

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Диёр Имомхўжаев сайтимизда чиққан мақолага муносабат билдирди News

Диёр Имомхўжаев сайтимизда чиққан мақолага муносабат билдирди

Сайтимизда чоп этилган "Бир қўлдан чиқаётган қарсак" номли мақолани ўқиган бўлсангиз керак.

Агар ўқимаган бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. Бу мақола еттита клубга нисбатан тақиқ қўйилганидан сўнг ёзилди. Гап шундаки, "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Сурхон", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва "Оқтепа" клублари 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни (ёки мураббийларни) рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширмагани боис уларга нисбатан тақиқ қўйилган. 

Яъни, бу клублар жорий мавсум учун ўз сафларига хорижлик футболчи ёки мураббийни таклиф этгани билан токи тақиқ олиб ташланмагунча ПФЛ рўйхатидан ўтказа олишмайди. Тақиқ олиб ташланиши учун аввало мавжуд қарздорликни ёпиш лозим. Маълумки, ҳар бир клуб ўз таркибига таклиф этган ҳар бир легионер футболчи учун ПФЛ ҳисоб рақамига 50 миллион сўм, хорижлик мураббий ёки мутахассисни таклиф этса 25 миллион сўмдан тўлаб бериши шарт. 

Мен кўтарган мавзу эса ушбу тўлов керакми, ПФЛ бадал тўловидан воз кечса нима бўлади каби саволларни ўртага ташлаб, таклиф ёки бўлмаса аниқ жавоб олиш эди. Ўз навбатида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг Телеграм каналида шундай муносабат билдирди: 

"Ўзбекистон темир йўллари томонидан молиялаштириладиган клуб матбуот котиби легионер футболчилар тўлови бўйича яхши чиқиш қилибди. 

Мақолада айтиляптики, легионер футболчилар учун пул олиш инсофданми? Тўғри фикр албатта. Россия ҳам мисол учун 2017 йилга келибгина легионер футболчилар учун тўловни олиб ташлади, унгача бор эди. Европанинг айрим мамлакатларида бу тўлов ҳали ҳам мавжуд. Биз 2021 йилдан бошлаб нархларни пасайтириш, клублар учун имкониятларни ошириш, бир неча йиллик легионерларни тўловлардан озод қилишга ўтяпмиз. Бирданига ҳамма тўловни олиб ташлай олмаймиз. Айтмоқчиманки, ҳар қандай тўловлар масаласини step by step тартибга соламиз. 

Менга мақола номи ҳам ёқди: "Бир қўлдан чиқаётган қарсак". Мана энди иккинчи қўлга ҳам саволлар бор: 

Клублар ҳам босқичма-босқич давлат улуши бор корхоналар томонидан маблағ олишни тўхтатиш чораларини кўряптими? 

ЎзПФЛ легионер футболчи учун йилда бир марта тўлов олади ва унинг қанча эканини очиқлаган. Давлат улуши бор корхона томонидан молиялаштириладиган клуб легионер футболчилар учун йил давомида қанча сарфланаётганини очиқлайдими ёки йўқ? 

Клублар қайси мезонлар бўйича легионер футболчилар билан ишлаяпти? 

Давлат улуши бор бўлган корхона томонидан молиялаштирилаётган ҳар қандай клуб ўз сметасини очиқлаши, смета харажатлари нималарга йўналтирилаётганига ойдинлик киритиши, йил якунида эса ҳисоб бериши тўғри бўладими?

Биз 2021 йилги регламентда биринчи марта алоҳида банд қўшдик: ЎзПФЛ мавсум якунида ташкилот харажатлари юзасидан клубларга ҳисоб беради. 

Хайрулла Холиқов фидойи инсон ва унда клуб матбуот котиби сифатида юқоридаги саволларга жавоб бўлиши керак албатта. Унда истаган мавзусида ёзиш ҳуқуқи бор. ЎзПФЛ камчиликларга тўла ташкилот, унинг раҳбари сифатида ҳар бир камчиликни қийинчилик билан бартараф этиш йўлида эканимизни ва Холиқовга исталган мавзусидаги саволларига жавоб қайтаришга тайёр эканимизни билдираман".

Албатта, ПФЛга алоқаси бор ҳар қандай мавзуда ташкилот раҳбарининг муносабат билдиргани яхши. Ҳар ҳолда илгари бундай эмасди. Илгари кўп саволлар жавобсиз қолиб кетган пайтлар ҳам бўлди. Савол берардик, жавобини мавсум тугаб ҳам ололмасдик. Диёр Имомхўжаев муносабат сўнгида Хайрулла Холиқов фидойи инсон дебди, бунинг учун раҳмат. Ўз навбатида мен ҳам уни ўзбек футболи фидойиси деб биламан.

Энди муносабатдаги баъзи гап ва саволларга ўтсак. Муносабат шундай бошланади: "Ўзбекистон темир йўллари томонидан молиялаштириладиган клуб матбуот котиби легионер футболчилар тўлови бўйича яхши чиқиш  қилибди". Тўғриси, муносабатдаги кириш гапнинг ўзиёқ менга киноядек туюлди. Кўриниб турибди, бу ерда Диёр Имомхўжаев мақолани ёзган шахсга журналист деб эмас, балки Суперлига клуби матбуот котиби сифатида қараган.

Мен клубда фаолият олиб бориш билан бирга "Championat.asia" сайтида ҳам ишлаб келяпман ва буни ҳеч қачон яширмаганман. Иккита жойда ишлашимни клубдагилар ҳам, сайтдагилар ҳам билади. Масалан, Диёр Имомхўжаев ўз муносабатини "Championat.asia" сайти ходими... деб бошлаши мумкин эди, лекин бу ўринда "Локомотив" ПФК матбуот котиби деб ёзсам залворли бўлади деб ўйлаган бўлиши мумкин. Майли, бу ҳақда кўп ҳам тортишмаган маъқул. 

Билдирилган муносабатда мен учун энг керакли гап бу - "Биз 2021 йилдан бошлаб нархларни пасайтириш, клублар учун имкониятларни ошириш, бир неча йиллик легионерларни тўловлардан озод қилишга ўтяпмиз. Бирданига ҳамма тўловни олиб ташлай олмаймиз. Айтмоқчиманки, ҳар қандай тўловлар масаласини step by step тартибга соламиз". Бўлди, нуқта. Демак, ПФЛ нархларни пасайтиришга ўтяпти экан, бир неча йиллик легионерлар учун бадал пули тўланмайди. Эшитишимча, бу йилдан эътиборан камида беш йилдан буён Ўзбекистонда тўп тепиб келаётган легионер(лар)дан тўлов олинмайди. Ҳозирча шунинг ўзи ҳам кишини хурсанд қилади. 

Диёр Имомхўжаев шу фикри билан масалага нуқта қўйса бўларди, лекин бу ўринда клуб матбуот котиби бўлганим учун баъзи саволларни йўллаган. 

Масалан биринчи саволни олайлик: "Клублар ҳам босқичма-босқич давлат улуши бор корхоналар томонидан маблағ олишни тўхтатиш чораларини кўряптими?". Ўйлашимча, ПФЛ бош директорини клубларнинг қаердан ва қандай пул топаётгани қизиқтирмаслиги керак. Негаки клуб давлатдан пул оладими ёки хусусий ҳомийданми, ПФЛ регламентига мувофиқ талабларни бажарган ҳолда чемпионатда иштирок этади. Акс ҳолда клубларда ҳам савол туғилиши мумкин: ПФЛ бадал пулларидан воз кечган ҳолда чемпионат ва Кубокни ўтказишни ўйлаб кўряптими?

Иккинчи савол: "Клублар қайси мезонлар бўйича легионер футболчилар билан ишлаяпти?" Бу савол ҳам ПФЛ қизиқтирмаслиги керак деган тахминдаман. Масалан, ОФК биздан ҳеч қачон қандай савиядаги леггионерларни олиб келяпсизлар деб сўрамаган. Олиб келаётган легионери учун аввало клуб жавобгар, қолаверса уларнинг савияси ҳақида кўпроқ мураббийлар, ОАВ ва мухлислар гапиргани маъқул. Шундай экан, улар савол берсин, қайси мезонлар бўйича легионерларни таклиф этяпсизлар деб.

Учинчи савол: "Давлат улуши бор бўлган корхона томонидан молиялаштирилаётган ҳар қандай клуб ўз сметасини очиқлаши, смета харажатлари нималарга йўналтирилаётганига ойдинлик киритиши, йил якунида эса ҳисоб бериши тўғри бўладими?" Менга маълум бўлишича, клублар шундоқ ҳам ПФЛга йиллик сметани очиқ айтиб келишяпти. Агар айтмаётган бўлса, бунга ҳам ҳаққи бор деб ўйлайман. Чунки ПФЛнинг клублар сметаси билан нима иши бор? Мен мақолада ёзганимдек, ПФЛ бу - мусобақа ташкил қилувчи ва ўтказувчи ташкилот, бировнинг чўнтагини ҳисоблаб ўтирадиган эмас. Шундоқ ҳам клублар ҳар йили бухгалтерия ишлари бўйича тегишли ташкилотларга ҳисобот бериб келмоқда.

Агар биз саволни пулни қаердан топяпсан эмас, балки нима ёрдам берсак пулинг янада кўпаяди деб ўртага ташласакгина бой клубларга эга бўламиз. Бой клуб бу - бой чемпионат ва бой лига дегани. Клублар бойимас экан, лига ривожланмайди. Унда кўра, "Coca Cola" бераётган пулнинг қанчадир қисмини Суперлиганинг 14та клубига тенг бўлиб берган яхши эмасми? Ахир компания реклама бергани билан, рекламани ўйин пайтида клублар қиляпти.

Х.Холиқов.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика