Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  77 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон КХДР ва Яманга қарши ўйинлар олдидан яққол фаворит" News

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон КХДР ва Яманга қарши ўйинлар олдидан яққол фаворит"

Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан СПОРТ телеканали шарҳловчиси Диёр Имомхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Диёр Имомхўжаев, футбол шарҳловчиси: “Ўзбекистон миллий терма жамоаси секин-аста ўз ўйинини топиб олмоқда. Бунда мураббий Самвел Бабаяннинг хизматини ҳеч ким инкор қила олмайди. Миллий терма жамоамиз КХДР ва Яманга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан яққол фаворит.

Кореяликларнинг сафар учрашувлари шуни кўрсатиб бердики, улар меҳмонда ўз уйларида ҳаракат қилганларидек ўйнай олишмайди. Қўшимчасига футболчиларни гуруҳдаги асосий рақибга қарши руҳлантириш учун Самвел Бабаянда яхши имконият бор. Бу борада биринчи учрашувни эслашнинг ўзи кифоя. Яман терма жамоаси эса қайси стадионда бўлмасин, бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун қийин рақиб ҳисобланмайди. Бош мураббий олиб бораётган сиёсат кўп ҳолларда танқид остига олинмоқда. Лекин бунда танганинг иккинчи томонини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим. Миллий терма жамоада фаолият олиб борган мутахассислар орасида фақатгина Самвел Бабаян дастлабки уч беллашувда ғалаба нашидасини сургани билан ажралиб туради. Қолган бирорта мураббийга бундай муваффақият насиб қилмаган. Шундай экан, унинг сиёсатини кескин танқид қилишдан тийилиш керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг барча машғулотлари ёпиқ ҳолда ўтказилсин ва ўйинларга фақатгина “Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қилсин, лекин бунинг баробарида миллий терма жамоа жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритсин деган шарт қўйилса, менимча, журналистлар ҳам, футбол мухлислари ҳам рози бўлишади. Ҳозир асосийси расмий ўйинларда қайд этажак натижамиз бўлиб турибди. Шуни унутмаслик керакки, Самвел Бабаян “Пахтакор”да фаолият олиб борганида ҳам ОАВ вакиллари учун шаффоф бўлмаган. Бу унинг ҳарактеридан келиб чиқади. Мадомики, мураббий натижага эришаётган экан, демак унинг сиёсатига кўникиш керак. Боз устига, машғулотларнинг ҳаммаси ҳам ёпиқ эмас, керак пайтда ОАВ ҳодимлари учун шароит яратиб берилмоқда. Самвел Бабаяннинг “Пахтакор” билан муносабати эса тамомила бошқа масала. Бу мен учун кутилмаган ҳолат эмас. Жуда истаганида ҳам мутахассис ўзи бир неча йилдан буён бошқариб келаётган
“Пахтакор”дан узилиб қола олмасди, бу табиий ҳол. Шахсан мен унинг “Пахтакор”дан сунъий равишда четлаштириб қўйилишини эса ғалати қарор сифатида баҳолаган бўлардим. Масалан, Россия миллий терма жамоаси бош мураббий Леонид Слуцкий бир вақтнинг ўзида ЦСКАда ҳам фаолият олиб бормоқда. Мен айтиб ўтган қарорнинг ғалатилиги сабаб Самвел Бабаян каттагина босим остида қолди. Терма жамоага футболчи жалб қилишидан тортиб, унинг “Пахтакор” иштирокидаги ўйинларга бораётгани, керак пайтда футболчиларнинг ечиниш хонасига кираётгани ҳам танқид қилиб ўтилмоқда. Ваҳоланки, у ҳар икки фронта ҳам фаолият олиб боришига рухсат бериш мумкин эди. Хўжа кўрсин учун чиқарилган қарорлар ҳеч вақт ўзини оқлаган эмас. Ўша қарор таъсирида Бабаян “Пахтакор”дан барибир воз кечиб кета олмасди. Ҳозир вазиятни тўғри баҳолаш энг яхши мезон.

Бабаян “Пахтакор”нинг барча футболчисини оладими, жамоага бефарқ бўлмайдими, бу иккинчи масалага айланиши керак. Муҳими, унинг бош жамоада қайд этаётган натижаси. Айни пайтда миллий терма жамоамизнинг ишлари жойида. Умид қиламанки, бу муваффақиятлар кейинги икки ўйинда ҳам давом эттирилади. Бунга кучимиз ҳам, имкониятларимиз ҳам етарли. Гап миллий терма жамоа хусусида борар экан, унинг йўлида бўлинишимиз эмас, бирлашишимиз жуда муҳим.  

Камолиддин Алимов ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика