Latest news

23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  1 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   27 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  40 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  31 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9

Диёр Имомхўжаев мақоласи: Биринчи парда, иккинчи кўриниш: саҳна Равшан Ҳайдаровга мунтазир News

Диёр Имомхўжаев мақоласи: Биринчи парда, иккинчи кўриниш: саҳна Равшан Ҳайдаровга мунтазир

Равшан Ҳайдаров учун синовли 6 куннинг биринчиси бошланди.

Бугун Ўзбекистон U22 қитъа чемпионатининг саралашида Ливан билан ўйнайди. Гуруҳда мезбон БАА ҳамда Непал термалари ҳам бор. Ҳар икки кунда 1 тадан ўйин.

У худди ўрмон санитаридек таассурот қолдиради. Яъни, қайси жамоа чавандозсиз қолиб кетса, тез ёрдам тайёр — Ҳайдаров. Қишлоқдаги тўйга чақирилган каттароқ ҳофиз келмай қолса, шу қишлоқда навбатчилик учун доим тайёр турадиган ва ҳамманинг меъдасига тегиб кетган отарчилар учлиги бўлади-ку, деярли шундай манзара.

Мутахассиснинг миллий терма жамоадаги фаолияти асосан шундай ўтган. Икки йил аввал Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Лушчандан бўшаб қолганида ҳам Ҳайдаров етиб келганди. Ва мана энди Жасур Абдураимов унга ўрнини бўшатиб кетди. Нега фақат Ҳайдаров деган саволга жавоб берадиган одамнинг ўзи йўқ. Футбол жамоатчилиги Асқар Толибжоновни кўрмаганига йиллар тўлди. Унинг кемаси чўкиб кетгани ҳақида расман айтилган. Бахтсиз ходиса сабабчилари ким, кема капитани қайси қайиқда сузиб юрибди, “Пахтакор”да нима қилиб юрибди деган саволлар эса одамлар орасида миш-мишлар келтириб чиқаришдан бошқасига яраётгани йўқ.

Мен бунда Ҳайдаров қандай ишлаган ва қандай натижалар қайд этгани борасида достон ёзмоқчи эмасман, сизда архивни варақлаб чиқиш имконияти ҳам, Ҳайдаров ҳақидаги шахсий қарашларингиз ҳам бор. Шунчаки каром шўрва қанча вақт давом этишини эслатиб ўтаман. Саралаш ўйинларидаги муваффақиятсизликка ишониш қийин, рақибларнинг ҳеч бири биздан кучли эмас. Ҳайдаровнинг бахтига қарши, 23 ёшли футболчилар ҳақида гап кетганида кимдир ёши катта йигитлар билан келибди деган баҳона умуман ўтмайди. Бу энди катта футбол.

Қитъа чемпионати 2018 йилнинг январида Хитойда бўлиб ўтади. Демак, Ҳайдаровнинг ўзи жамоасини Осиё чемпионатига тайёрлайди. Бу менга худди икки йил аввалги манзарани эслатиб юборади. Шунчаки ўшанда штурвал Самвел Бабаянга тегишли эди. Осиё чемпионатига бориб, кетма-кет икки ўйинда Жанубий Корея ва Ироқдан енгилганмиз. Гуруҳ босқичида қолиб кетганмиз, Рио—2016 чиптасидан мосуво бўлганмиз.

2018 йилги Осиё чемпионати Олимпиадага йўлланма бермайди. Бироқ терманинг бугунги штаби янги йилнинг илк ойида ҳам шу жамоа билан бўлиши катта эҳтимол. Таркибга назар солсангиз, энг кўп футболчи “Насаф”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” кабилардан олинганини кўриш мумкин. Бу жамоалар 2018 йил катта эҳтимол билан Осиё Чемпионлар лигасининг плей-оффида тўп суради. Демак, клублар манфаати терманики билан тўқнаш келади. Мен ишонаманки, терманинг бугунги мураббийлар штабини клублар келажаги қизиқтирмайди ва асосий футболчиларни терма учун саралаб олади. Биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган турнир кимларнингдир манфаати йўлида ишлашда давом этади. Чунки қитъа чемпионатига скаутлар келади, айтайлик, Ўзбекистондан ҳам кимнидир кўз остига олиб, шартнома тузиш ишқида ёниб қолиши мумкин.   

Сентябрь ойини интиқлик билан кутаётганлар ва кузнинг биринчи ойи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўзгаришларга сабаб бўлади деб ўйлаётганлар бўлса, маълумот учун бир нарсани эслатиб ўтаман. Борди-ю, Ўзбекистон тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмаса ҳам, катта эҳтимол билан 5 ва 10 октябрь кунлари “Б” гуруҳида учинчи бўлган терма билан плей-оффда ўйнаши мумкин. Қитъалараро плей-офф эса 6—14 ноябрь саналарига тайин қилинган. Агар ЎФФ Самвел Бабаян ишни охиригача ўзи якунлаб қўяди деган ваъдасида турса, Самвел Бабаян бу ўйинларда ҳам термани майдонга бошлаб чиқаверади.

Равшан Ҳайдаровнинг Ўзбекистон U22 термасига мураббий бўлишига фақатгина шу важдан қўшилмаганман. 2018 йилги мусобақа 2020 йилгиси учун тайёргарлик бўлиши керак эди деб ҳисоблайман. Чунки бунда Токио—2020 учун чипта ўйналади. Яна икки йил узоқроқни кўзлаб иш қиладиган ташкилот табиийки, Равшан Ҳайдаровга жамоани ишониб топширмасди, менимча.

Мураббийлар штаби ўз йўлига, мен футболчиларимизга омад ёр бўлиб, саралашнинг юз фоизлик натижа билан якунлашларига умид билдириб қоламан. Саралашгача бўлган вақтда, масалан, Хитой билан ўйинда улар қийналди, клублари бундан азият чекди. Хитой сафари миллий чемпионатларда дам олиш вақти билан параллел келмай, улар старт олганида ташкил этилди. Энг кулгулиси, Равшан Ҳайдаровнинг ўзи Теҳронда бўлиб, Хитойга бора олмади. Ҳозир асосий жилов шу каби фикрлайдиган кишилар қўлида. Биз эса узоқни кўра оладиган ва ўз манфаатини ҳар нарсадан устун кўрмайдиган штаб орзусида яшашда давом этамиз.


Диёр Имомхўжаев

Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика