Latest news

11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  5 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2

Диёр Имомхўжаев: "Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди" News

Диёр Имомхўжаев: "Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Швеция - Ўзбекистон учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Термани Купер қабул қилиб олганида умид пайдо бўлганди. Эслайсиз, Купер асосий муаммо ҳимоямизда эканини билган, ишни уни созлашдан бошлаган. Чунки асосий рақиблар: Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Саудия ва ҳоказо. Уларга қарши ҳужумкор ўйнаш қийин, улар ҳимоядаги яримта хатони 1 та голга айлантиришни эплайди.

Швецияга қарши бугунги учрашувни кўриб, ўша умид қайта уйғонди. Футболчиларимиз Европа майдонида йўқолиб қолишмади. Кўриндики, Купернинг фикрлари тўғри эди, ҳимояни созлаш керак. Катанецда бунинг учун вақт бемалол бўлади.

Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди. У вингерни ўртага, ўртани ҳимояга тиқиб қўядиган авантюрист эмас. Агентлик билан шуғулланмайди ва шундан келиб чиқиб, ҳаммага тенг муносабатда бўлади. ФИФА кунларини ҳурмат қилади. Клубларни ўзига тобе деб билмайди, улар билан ҳамкорликни муҳим санайди. Футболчиларга талабни қатъий қўяди ва ўз хатоларини уларнинг эътиқодидан изламайди. Шунинг учун ҳам қандайдир Ироқ термаси билан Тошкентда бемалол ўйнаган.

Мураббий, ўртоқлик ўйини ва йиғин масаласида сўнгги икки йилда биринчи марта яхши жиҳатлар кўрдик. Мана шу темпни ушлаб қолиш шарт. Ва албатта унутмайликки, ҳаммаси Катанецнинг ўзигагина боғлиқ эмас. Биз футболдаги ички муаммоларимизни тартибга солишимиз керак. Бунинг учун аввал уларнинг борлигини тан олишимиз, кейин эски хатоларни такрорламайдиган қарорлар қабул қилишимиз муҳим", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика