Latest news

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  14 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

Диёр Имомхўжаев: "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент қоидалари қатъий ишлашига эришсак, футболимиздаги кўп масалалар тартибга келади" News

Диёр Имомхўжаев: "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент қоидалари қатъий ишлашига эришсак, футболимиздаги кўп масалалар тартибга келади"

Айнан шу регламент билан боғлиқ сиз билган энг катта муаммо Азиз Турғунбоев, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасида юзага келганди.

Ўзбекистон клублари устидан ФИФАга арз қилаётган легионер футболчилар ҳам айнан шу регламент қоидаларидан келиб чиқади. Футболчининг термаларга қай тартибда етиб келиши ва етиб кела олмаса нима бўлиши ҳам шунда мужассам.

Бизда мураббийлар орасида надбавка деган тушунча бор. Сиз билган кўтарма пуллари клуб ва футболчи муносабатларига қандай таъсир кўрсатса, надбавка тушунчаси болалар футболининг оёғига шунчалик болта уради. Бунда болалар мураббийи ўз маошини кўтариб олиши учун маълум мусобақада натижа кўрсатиши талаб этилади. Оқибатда мураббий натижа йўлидан ҳамма ишни қилиб кўради: катта футболчи хизматидан фойдаланади, рақиб жамоа билан келишади, ҳакамга таянмоқчи бўлади ва ҳоказо.

Биз айтаётган регламентда эса болалар мураббийларини рағбатлантиришнинг энг оддий формуласи мавжуд. Бунда мутахассис 12 ёшли болалар жамоасини олиб, шу жамоани болалар 17 ёшга етгунича бошқариши шарт эмас. Бу эскирган тизим. Фақат бир мураббий билан чекланган бола, футболга фақат шу мураббийнинг кўзлари билан қараши катта эҳтимол. Биз ҳар бир ёшга ихтисослашган мураббийлар мактабини шакллантиришга ўтишимиз керак. Шунда бола турли мураббийлардан турли сир-асрорларни ўрганиши мумкин, унда солиштириш ва танлаш ҳисси табиий равишда шаклланиб боради.

Айтайлик, 12 ёки 13 ёшли мураббийда тарбияланувим катта бўлса, уни мен сота олмайман деган ўкинч бўлмаслиги шарт. Аслида мураббийлар умуман бу иш билан шуғулланиши тақиқланади. Футболчи трансфери уни тарбия қилаётган футбол мактаби ёки клуб томонидан келишилиши, пул ҳам айнан унинг ҳисоб рақамига тушиши шарт, бошқанинг чўнтагига эмас. Ва мана шу футболчининг ортидан келадиган ҳар қандай сумманинг маълум қисми, футболчи паспортида кўрсатиб ўтилган мураббийлар ўртасида тақсимланиши лозим.

Янада соддароқ тушунтираман. Тасаввур қилинг, Одил Аҳмедовни 12 ёшидан 18 ёшигача олти мураббий шуғуллантирди, дейлик. Демак, Одил Аҳмедовнинг футболдаги паспортида ҳар бир йил ёнида мураббий исми-шарифи кўринади ва у клуби томонидан тасдиқланади. Кейинчалик Аҳмедов "Анжи"га сотилса, трансфер суммаси клубга тегишли бўлади. Шунингдек, машғулот компенсациясининг маълум қисми ҳам клубники, қолган маълум қисми эса юқоридаги олти мураббий ўртасида тақсимланади. Аҳмедов кейинроқ Краснодарга, Шанхайга ва яна бошқа клубга сотилса, футболчининг ортидан келаётган бирдамлик механизмининг маълум қисми ҳам мураббийларга томиб туради. Яъни, футболчини 13 ёшида меҳр бериб шуғуллантирган мураббий ҳаттоки нафақага чиққан тақдирида ҳам, Аҳмедовнинг ҳар бир трансферида ўз улуши бор эканини аниқ билиб туради. Биз бунинг фонида секин-аста надбавкани йўқотишимиз, болаларни натижа учун эмас, сифат учун шуғуллантиришга эришишимиз керак.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ЎзПФЛ илк меҳнат шартномасини тузаётган ҳар бир футболчининг тарихини шакллантиради ва унинг машғулот компенсациясини ҳисоблаш учун футбол мактабларига кўмак беради. Яъни, клублар ўзлари тарбия қилмаган иқтидор билан ўғринча шартномаларни осонгина тузиб олишмайди. Энди футбол мактаблари ўз тарбияланувчилари учун машғулот компенсацияси ишлашлари учун йўл очилади. Пировардида ҳар бир клуб ўз футбол мактаби бўлиши ўзи учун энг фойдали йўл эканини тушуниб етади.

Албатта осон бўлмайди, қаршиликлар кўп бўлади. Ва биз ҳам катта мақсадларга осон эришилмаслигини яхши тушуниб турибмиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



Реклама



Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика