Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Диёр Имомхўжаев: ФИФА "Навбаҳор"га Беленков борасида 20 июль куни хат юборган News

Диёр Имомхўжаев: ФИФА "Навбаҳор"га Беленков борасида 20 июль куни хат юборган

ФИФА россиялик мураббий Беленков масаласи бўйича иш бошлагани рост. Унинг "Навбаҳор" билан шартномаси муддатидан аввал бекор қилингани учун компенсация сифатида 484 100 доллар даъвоси киритилган.

Иш очилаётгани юзасидан "Навбаҳор" футбол клуби 21 апрель куни (ҳамма карантинда вақти) огоҳлантирилган. ФИФА томонидан йўлланган сўнгги хат 20 июль куни қабул қилиб олинган.

Давлат томонидан молиялаштириладиган клуб ҳақидаги бу каби ахборотни аслида яшириш шарт эмас. Аммо ўз ташкилотидан маош олаётган икки ходим хатларни ўзининг бевосита раҳбари рухсатисиз мамлакат футболида асосан фитна қўзитаётган шахсларга бевосита тақдим этаётган бўлса (катта эҳтимол билан, адашган бўлишимиз мумкин), демак шу ташкилотда этика нормалари лозим даражада ишламаяпти. Биз шу вақтгача легионер футболчи ва мураббийлар билан қарздорликлар масаласида ишлаб келяпмиз ва уларни очиқлаяпмиз.

Бу каби ишлардан омманинг хабардор бўлиши яхши. Ишимиз қанчалик шаффоф бўлса, биз шунчалик тийиламиз, жамият бизни тийиб туришга ҳаракат қилади. Иш тўғри йўлга қўйилганида эди, "Навбаҳор" 70 000 доллар билан шартномани бекор қилиши мумкин эди. Айни вақтда талаб қилинаётган сумма эса кичик эмас. Афсуски, биз шартномани қандай бекор қилиш ҳақида кўпроқ бош қотирамиз, аслида шу тафаккурни шартнома тузишдан олдин ишлатиш кўпроқ фойда беради. Яъни, биз қачондир бу каби ишларнинг оқибатларига қарши курашишдан тийилишни истасак, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишимиз ва тартибга солишимиз керак.

"Навбаҳор" футбол клубида вазият бўйича тушунтириш бериш учун яна икки кун вақт бор. ЎзПФЛ мазкур масала юзасидан "Навбаҳор" билан ҳамкорлик қилади ва ФИФА талаб қилган ҳужжатларни юборишга ҳаминқадар кўмаклашади. Умид қиламизки, Навбаҳор раҳбарияти ҳам бундан хулоса чиқаради.

Афсуски, бизнинг футболда фаолият олиб бораётган хорижликларни сўнгги 10 йилликларда майдонда кўрсатган хизматлари билан эмас, ФИФАга киритаётган даъволари билан таниб оляпмиз. Аввал ҳам айтганимдек, ЎзПФЛ профессионал клублар қошида фаолият олиб бораётган футбол мактаблари (академиялар)ни ҳам лицензиялашдан ўтказиш тизимини ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, лозим даражада пойдеворига эга бўлмаган футбол клубларига легионер футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат берилмайди. Сентябрга қадар ЎзПФЛ мазкур масалани ЎФА Ижроқўмига киритишни режалаштирган", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт         

“Навбаҳор” Алексей Беленковга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика