Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  5 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак" News

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак"

Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига академия ва Жаҳон чемпионати борасида савол берилди.

"Академияни Жаҳон чемпионати билан боғлаш қай даражада тўғри билмадим. Жаҳон чемпионатида ўйнаш асосий мақсад бўлиши керак эмас. Мундиалда КХДР, Саудия Арабистони, Хитой каби терма жамоалар иштирок этиб футболи кескин ўзгариб кетгани йўқ.

Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма олиш менинг ҳам орзуим. Академияга кучли мутахассис олиб келиш учун академияни ўзи бўлиши керак. Қатар бунинг учун катта куч сарфлади, 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун 10 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Бунинг меваларини энди яқинда кўра бошлади. Хавини, Феликс Санчесни олиб келиш учун кўп маблағ сарф қилди. Бизда футболга бундай пул йўқ. Кўрпамизга қараб оёқ узатишимиз керак. Биз тўғри йўналишдан кетадиган бўлсак салоҳиятимиз Қатарникидан 3 баробар кўплигини кўрамиз. Олимпия терма жамоамиз ҳам Таиланддаги Осиё чемпионати охирги икки ўйинида рақибидан яхши ўйнади. Имкониятларимиз зўр, фақат тўғри йўналишга тушиб олишимиз керак. 

Қишлоқ жойларга келиб селекция қилишмайдими мураббийлар деган саволни кўп беришади. Лекин бу талабдан келиб чиқилади. Селекционер иқтидорини кўриш учун ҳадеб боравермайди. "Реал" ва "Барселона" жамоалари нега Бразилияга бориб ётиб олди? Ҳар бир болада еврони кўради, уни олиб келиб сотиш мумкин бўлади. Ўзбекистондда у ердан бу ерга сотилаётганда пулнинг ўзи борми? Бу нарса шаклланмагандан кейин селекционерни иккита мактаб ўртасидаги ўйинни кўришга имконияти йўқ. Одамлар ҳам фикрлашини ўзгартириши керак. Иқтидорим бор, мени келиб кўр деган билан иш битмайди. Ўзбекистон Хитойдек давлат эмас бир миллиард аҳолиси бор. 

Жасур Жалолиддинов масалан қийин оиладан чиққан, ота-онаси кучли эътибор бермаган футболчини "Бунёдкор" бориб Навоийдан топиб келган тўғрими? Иқтидорли болалар ўзининг БЎСМ, ИБЎСМ орақли ҳам иқтидорини намойиш қилса бўлади. Ўзбекистонда иқтидорли бола қаерда бўлса ҳам кўринади. Андижондан Шоҳжаҳон Ҳасанов иқтидори кўринганку. Финтни зўр қилди дегани 90 минут яхши футбол ўйнайди дегани эмас. Дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак, ҳаракат қилса Ўзбекистон кўзга кўринадиган майдон. Ишни тўғри йўлга қўйишимиз керак",- дейди Диёр Имомхўжаев.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика