Latest news

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  5 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  7 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида News

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида

ПРО-Лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Юниред» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўйин давомида бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо бундан фойдалана олмадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, аммо омад биз томонда бўлмади.

Жамоам ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-бўлимда йигитларда ҳаяжон сезилди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз буткул бошқача ўйин намойиш этди. Футболчилар ўйинидан қониқдим, чунки мағлубиятга қарамай улар майдонида борини бериб тўп суришди. Шогирдларимга раҳмат дейман.

- Жамоанинг аксар ўйинчилари ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнагани ва шу клуб тарбияланувчиси экани уларга қўшимча мотивация бердими?
- Албатта, ҳар бир ўйинчи ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаганда бу жиҳат қўшимча руҳ беради. Футболда табиий нарса бу. Бугун бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Рақибдан қолишмай, томошабоп ўйнади. 


- Ислом Шарипов йиқитилган вазиятда пенальти бор эдими? Кўп ўтмай, Комил Шарофутдинов гол киритмасидан аввал қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилганини такрорий вазиятда кўрдик. Бугунги ҳакамлик ва вазиятлар бўйича қандай фикрдасиз?
- Пенальти борми ёки йўқми – бу бизнинг ишимиз эмас. Бўлса бордир, балки йўқдир, билмадим, бу масалада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳакамларга эътирозим йўқ, - дейди Алишер Латипов «Динамо» - «Юниред» ўйинидан (1:0) кейин.


Dinamo

Komil Sharofutdinov - 38'

PRO liga. Round 2

23/03/2023, 18:00

0
:
1
Finished

Unired

45'
90'
38'  Komil Sharofutdinov
 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика