Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  144 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

“Динамо”да нима гап? News

“Динамо”да нима гап?

Ўтган мавсум омадсизликка дуч келган “Динамо” бу йил энди биринчи лигада ўйнайди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Баҳром Ҳакимов бошчилигида жамоа қуйи лигага тушиб кетгач, раҳбарият бу йил ҳам ушбу мутахассиснинг ўзи фаолиятини давом эттирган холда, яна кучлилар сафига қайтариши лозимлигини билдирган экан. 

Жамоа мавсумга тайёргарликни 17 январдан Самарқандда бошлаганди. Ўз қароргоҳида асосан маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказган “Динамо” 10 кундан сўнг кичик таътилга чиқди. Аммо таътил ҳали узоқ давом этадиган кўринади. Айтишларича жамоада молиявий муаммолар кўндаланг турибди. Номини сир сақлаш шарти билан айтган инсоннинг гапларига кўра, жамоанинг йиғин ўтказишга бугунги кунда имконияти йўқ экан. Бош мураббий Баҳром Ҳакимов таҳминан 10 кунча Самарқандда бўлган ва клуб раҳбарияти билан учрашув ташкил этишини кутган. Аммо бу амалга ошмади ва бош мураббий уйига қайтиб кетган. Ваҳоланки самарқандлик ашаддий мухлислар бу йил севимли жамоасини яна элитага қайтишини кутмоқда. Шу боис кўпчилик бу йил “Динамо”ни олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири дея таҳмин қилмоқда.

Бироқ тайёргарлик ҳозирча тўхтаб турибди. Бундай пайтда курашчан жамоа тузиб, яна олий лигага қайтиш бироз мушкул. Яна ким билади дейсиз. Эхтимол ҳудди ўтган йили ёзда таркиб йиғгандек, бу йил ҳам чемпионат старти арафасида жамоа шакллантирилар. Буни вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика