Latest news

22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  0 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  0 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  4 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  41 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  14 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  5 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  9 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

“Динамо” янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди News

“Динамо” янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди

«Динамо» жамоаси 2023 йилги Про лига янги мавсуми олдидан футболчилар тақдимот маросимини ўтказди.

Янги футбол мавсуми старти олдидан ўтказилиши анъана тусини олган таништирув маросимида «Динамо» футбол жамоасининг бу йилги янги таркиби таништирилди. Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети катта залида ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, клуб ва мутасадди раҳбарлар ва 200 нафарга яқин энг фаол мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдимот маросимини Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов очиб бериб, «Динамо» жамоаси бу йил мухлисларни хурсанд этиб, Суперлигага қайтиши лозимлигини таъкидлаб, клубга бу машаққатли вазифани бажаришда омад ва зафар тилади.

Мухлисларнинг қарсаклари остида бирин-кетин «Динамо» жамоасининг барча 26 футболчиси таништирилиб, уларга янги либослар топширилди. Ўйинчиларнинг 15 нафари янги, 11 нафари эса ўтган йилги таркиб аъзоларидир.

Шундан кейин жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов саҳнага чиқиб, «Динамо» олдига Суперлига вазифаси тургани, Самарқанддек шаҳар жамоаси юқори ўринларда бўлишга муносиблигини айтди. Жамоа сардори Эркин Байдуллаев ҳам футболчилар номидан сўзга чиқиб, энг аввало самарқандлик мухлисларни хурсанд этиш учун барча бор имкониятини ишга солишини билдирди. Шунингдек, легионерлардан ганалик Дэррик Менсаҳ ва Кожо Жоэль ҳам мухлислар олдига чиқиб, ишончни оқлашга ҳаракат қилишларини айтишди.

Фан-клуб етакчиси Шавкат Бурҳонов, жонкуяр мухлислар ҳам сўзга чиқиб, «Динамо»нинг Суперлигага қайтиши учун елкама-елка туриб, қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари ҳақида гапиришди. 

Очиқ савол-жавоб ва юқори кайфиятда ўтган тадбир якунида фаол ва фахрий мухлислар ўз таклифларини вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобиловга билдириб, ижобий жавоб олишди. Хусусан, Про лига 1-тур ўйини доирасида 16 март кунги Муборакдаги «Машъал»га қарши сафардаги ўйинга бориб келиш учун фаол ва фахрий мухлислар учун автобус ажратиладиган бўлди. Стадиондаги шароитлар масаласи ҳам ўрганилиши маълум қилинди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика