Latest news

18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  0 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  3 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0

"Динамо": Хайрия тадбири ўтказилди News

"Динамо": Хайрия тадбири ўтказилди

Йил давомида бир қатор хайрли ишларга қўл уриб келаётган «Динамо» клуби, хайр ва савоват ойи саналмиш муқаддас Рамазон ойида яна бир хайрли ишга қўл урди.
Шанба куни клуб қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди.

Ушбу хайрли тадбирда фахрий меҳмонлар қаторида Самарқанд шаҳридаги 10-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди. Ушбу тадбир ўтказилишидан мақсад, меҳрга ташна болаларга байрам ташкил этиб бериш билан бирга «Соғлом бола йили» давлат дастури асосида келажагимиз бўлмиш ушбу ўғил-қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт анжомлари билан таъминлаш эди. Маросимнинг биринчи қисмида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари «Динамо» жамоаси аъзолари билан кўргазмали ўйин ўтказишган бўлишса, сўнг «Динамо» стадионида экскурсия ташкил этилиб, ўйингоҳда футболчилар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.

Тадбирнинг асосий қисми эса ифторлик дастурхони атрофида ўтиб, маросимда йиғилган фахрий меҳмонлар, клуб раҳбарлари ва футболчилар Меҳрибонлик уйининг 40 нафар тарбияланувчиларига футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт формалари ва эпикировкаларини совға қилишди. Шунингдек, «Динамо» клуби футболчилари дастхати ва рамзи туширилган футболка ва тўп топширилди.

«Мен келажакда футболчи бўлиб етишишни орзу қиламан» - дея гап бошлади тадбирда иштирок этган 10 ёшли Давлатбек.

«Севимли «Динамо» жамоамизнинг бизга бўлган эътиборидан бошимиз кўкка етди. Футболчиларга қарши ўйин ва «Динамо» стадионидан катта таассуротлар олдик. Совғалар ва мана шундай байрам учун ташкилотчиларга раҳмат айтамиз» - дейди Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.

Маросим сўнггида эса ўтганлар ҳақига тиловат қилиниб, дуога қўл очилди. Ўз навбатида болалар уйи ва клуб футболчилари ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика