Latest news

19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  1 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  4 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  29

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди News

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этган, ҳозирда ОФК Кубогида қатнашаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўтган мавсум “Динамо” мухлисларига бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, ҳозирда Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. ОФК Кубоги баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон чемпиони 15 март куни “Сурхон” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу сафар “Динамо”га қарши майдонга тушди.

Кутилганидек шиддатли ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувнинг 44-дақиқасида самарқандлик 24 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаровнинг душанбеликларнинг сербиялик посбони Никола Стошич дарвозасига киритган голи Самарқанд жамоасига ҳисобда устунликни тақдим этди.

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев таркибни тўлиқ ўзгартириб, бошқа футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Иккинчи бўлимда ҳам Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Санжар Баротовларда ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди, аммо таблодаги натижа ўзгармади – 1:0. “Динамо” ўртоқлик учрашувида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

18 март (душанба)

Назорат учрашуви. Тошкент.

«ДИНАМО» - «ИСТИҚЛОЛ» (Тожикистон) - 1:0

Гол
: Амиржон Сафаров, 44

«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Низомжон Норов, Воҳид Шодиев, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Шоҳруҳ Раимов, Максимилиан Фомин, Сирож Ҳамроев, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Санжар Баротов, Қадамбой Нурметов.

«Истиқлол» (Тожикистон): Никола Стошич, Алексей Ларин, Искандар Жалилов, Ахтам Назаров, Жалил Кимсанов, Алишер Жалилов, Фатхулло Фатхуллоев, Муҳаммаджон Разимов, Комрон Турсунов, Михайло Сакич, Руслан Корян.

Захира: Рустам Ятимов, Амирбек Жўрабоев, Шаҳрам Сулаймонов, Юрий Саломка, Муҳаммад Ҳакимзода, Сорбон Ғиёсов, Бахтиёр Қаландаров, Шаҳром Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси Суперлига 2-тури доирасида 30 март куни Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика