Latest news

20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  3 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14

"Динамо": Шихов энг сермаҳсул, Саматовда энг кўп ўйин News

"Динамо": Шихов энг сермаҳсул, Саматовда энг кўп ўйин

Биринчи давра расман якунига етгач, "Динамо"нинг мавсумнинг биринчи қисмига оид сарҳисобларни келтирамиз.
ЭНГ КЎП ЎЙИН

Жамоамизнинг дастлабки давра ўйинларида энг кўп майдонга тушган футболчи бу - Алишер Саматов бўлди. Ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб ўтган барча – 13 учрашувда майдонга тушиб, 1150 дақиқа давомида майдонда тўп сурди. Бу орада у 3 маротаба сариқ карточка билан «сийланган». Майдонда ўтказилган дақиқалар бўйича кейинги икки ўринни Асрор Алиқулов 1080 дақиқа ва Андрей Мельничук 1064 дақиқа билан эгаллаган. Уларнинг давра давомидаги ўйинларда майдонга тушиши 90% дан ортиқ.

ЭНГ СЕРМАҲСУЛ ФУТБОЛЧИЛАР

Жамоамизнинг энг сермаҳсул футболчиси Санъат Шихов бўлди. 24 ёшли футболчи 12 учрашувда 1023 дақиқа тўп суриб, бу орада 4 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди. Шунингдек, жамоамизнинг 3 та голига ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, Абдулло Набиев, Зайниддин Тожиев ва Ғулом Уруновлар 2 маротабадан рақиблар дарвозасини ишғол этишди.

ЭНГ КЎП «СИЙЛАНГАН»ЛАР

Жамоанинг энг барқарор ва қўпол футболчилари қаторини марказий ҳимоячиси Илдар Маматказин бошқариб турибди. Ушбу футболчи 11 ўйинда 5 маротаба ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган. Кейинги ўриндаги универсал футболчи Акмал Холмуродов эса 10 та учрашувда 3 маротаба огоҳлантирилган ва бир марта майдондан четлатилган. Зайниддин Тожиев ҳисобида ҳам 4 та сариқ карточка мавжуд.

ЭНГ ФАХРИЙ ВА ЭНГ ЁШ

Биринчи давра давомида жамоамизда тўп сурган энг ёши катта футболчи – 37 ёшли тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев бўлди. Энг ёш футболчилар яқинда 18 ёшини қаршилаган Муҳаммаджон Ражабов ва Холмўмин Давроновлар бўлишди.

ДЕБЮТАНТЛАР

Жорий йилда Самарқанд жамоасининг уч нафар футболчиси Олий лигада ўз дебютини ўтказди. Хусусан, Муҳаммаджон Ражабов, Холмўмин Давронов ва Акбар Сиддиқовлар фаолиятларида илк марта чемпионат баҳсларида майдонга тушишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика