«Динамо» - «Қизилқум» учрашувида «Саратондан соябон бўл» хайрия акцияси ўтказилади!
24 may 2019 16:53
News
«Динамо» - «Қизилқум» учрашувида «Саратондан соябон бўл» хайрия акцияси ўтказилади!
Суперлига 10-тури доирасидаги «Динамо» - «Қизилқум» учрашувида ПФЛ ташаббуси билан «Динамо» клуби томонидан ўтказилаётган «Саратондан соябон бўл» хайрия акцияси ўтказилади.
Cаратон касали билан оғриган болакайлар стадионда бўлиб, футбол учрашуви жараёнларида иштирок этишади.
Шу куни стадион кириш эшиклари олдида хайрия қутилари ўрнатилиб, саховатпеша мухлислар муқаддас Рамазон ойида оғир ҳасталик билан кураш олиб бораётган болакайлар учун моддий ёрдам қўлларини чўзишлари мумкин.
Қуйида 3 нафар бемор учун очилган пластик карточка ҳисоб рақами келтирилган. Хайрия акциясида иштирок этинг ва саратон касаллиги билан курашаётган болакайларни қўллаб, соябон бўлинг! Ҳаёт ва меҳрга ташна болакайларга меҳримизни дариғ тутмайлик!

Link :
Source : fcdinamo.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments