Latest news

14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  0 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  4 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  39 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

"Динамо" - "Пахтакор" 0:1. (Тўлиқ шарҳ) News

"Динамо" - "Пахтакор" 0:1. (Тўлиқ шарҳ)

Турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтди. Шу куни Олий Лига пешқадами ва амалдаги чемпион «Пахтакор» жамоаси «Динамо» меҳмони бўлди.

Учрашув олдидан «Динамо» жамоаси таркибида муаммолар бор эди. Ижара асосидаги келишувга кўра, икки марказий ҳимоячилар Илдар Маматказин ва Акмал Холмуродовлар жамоага ёрдам бера олишмади. Уларнинг ўрнига ёш маҳаллий футболчилар тўп суришди.

Шиддатли ва курашларга бой ўтган учрашув тенгкурашлар остида бошланган бўлсада, 22-дақиқага келиб бурчак тўпидан амалга оширилган узатмани чемпионат тўпурарларидан бири Игорь Сергеев «Динамо» дарвозасига жойлаб қўйди.

Ушбу голдан сўнг жамоалар курашни тўхтатишмади ва ҳужумлар оқими давом этаверди. Қайд этиш жоиз, ҳар икки томон ҳам аксарият ҳолларда жуда асабий руҳда тўп суриб қўполликлар юзага келди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Динамо» қарши ҳужумларда меҳмонлар дарвозасини ишғол этишга интилди, бироқ шу куни тошкентликлар ҳимоя қўрғони анча барқарор ўйин намойиш этди ва ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди.

Олий Лига. 12-тур. 7 июнь (якшанба)

«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР» - 0:1

Ҳакамлар
: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, И.Иброҳимов.

Назоратчи: Р.Серазитдинов

Гол: Игорь Сергеев, 22.

«Динамо»: А.Мельничук, Б.Исроилов, М.Фомин, О.Зокиров, Ж.Азимов (И.Шарипов, 76), К.Шарофиддинов, М.Муродов, Н.Чипев, А.Агалиев, Ф.Абдусалимов, А.Ибрагимов.

«Пахтакор»: А.Лобанов, А.Мерзляков, Е.Кримец, А.Ораховац, Д.Ҳошимов, А.Исматуллаев, В.Козак, С.Андреев, Ш.Каримов, И.Сергеев (Ж.Машарипов, 85), Б.Пардаев (А.Солиев, 57).

Огоҳлантиришлар
: М.Фомин 20, К.Шарофиддинов 90 - Д.Ҳошимов 32, А.Ораховац 88.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика