Latest news

18:29Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  0 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  2 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  1 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  3

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди News

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди.

«Динамо» стадионида кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси Биринчи лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Жомбой»га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «Динамо» рақибидан тажриба бобида устун эканлигини кўрсатди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Темур Усмонов голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Сардор Эминовнинг тўп оширишини яна ўша Усмонов голга айлантириб, дубль қайд этди. 68-дақиқада Темур Исмоилов фарқни учтага оширган бўлса, 72-дақиқада Шохруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди – 4:0.

Маълумот учун, «Динамо» Про лига 1-турида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул
қилади.

17 март (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд
«Динамо» - «Жомбой» - 4:0
Голлар:
Темур Усмонов 60, 64, Темур Исмоилов 68, Шохруҳ Абдураҳмонов 72.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов, Тимур Ҳакимов, Акмал Козимов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ғолиб Сарибоев, Сирож Мелиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика