Latest news

11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  0 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  3 10:40Саудия жамаолари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  11 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0

"Динамо" "Орол"га 6та гол урди News

"Динамо" "Орол"га 6та гол урди

Биринчи Лига 31-тур доирасида бугун Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилган Самарқанднинг «Динамо» клуби рақиб устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Бунга қадар «Динамо» жамоаси кетма-кет 22 ўйинда ғалаба қозонган бўлсада, Қорақалпоғистон клуби ҳам сўнгги икки ўйинда 7 маротабадан гол уриб, рақиб дарвозасига 14 марта ишғол этганди. Шу боис ўйиннинг шиддатли ўтиши кутилганди.

Баҳс мезбонларнинг ҳужумкорлиги остида бошланиб, ўйиннинг 2-дақиқасидаёк «Динамо» тўпурари Амиржон Сафаров дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумлар сонини оширишда давом этишди. Бу 30-дақиқада яна ўз самарасини берди. Амиржон Сафаровнинг жарима майдонига ёриб кириб, йўллаган зарбаси «Орол» дарвозасидан ўрин олди. Бу Сафаровнинг жорий йилги 20-голи бўлиб, у тўпурарлар пойгасида яққол етакчига айланди, 2:0.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. 55-дақиқада Жасур Азимов жарима майдони чизиғи устида икки ҳимоячини доғда қолдириб, жорий йилги илк голи билан ажойиб кўринишдаги голга муаллифлик қилди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, тўрдан жой олди, 3:0.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас шу куни қанотда анча фаол ўйин намойиш этган «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров ўзига оширилган узатмадан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга етказди, 4:0.

Ушбу дақиқаларда самарқандлик футболчиларни тўхтатиб қолиш рақиб учун жуда қийин бўлди. 75-дақиқада захирадан майдонга тушган Алишер Холиқов икки ҳимоячидан қочиб кетиб, дарвозабонга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади, 5:0.

Айнан ушбу голдан кейин майдон эгалари хотиржамликка берилишгандек бўлди. Буни эса рақиб жамоа сафидаги Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Наврўзбек Алимов кечирмай, ҳисобдаги нурсизликни йўқотди, 5:1.

Ўйин ушбу натижа билан якунланишига оз қолганда, захирадан майдонга тушган яна бир Асомиддин Маматов бунга рози бўлмади. Айнан унинг сайъ-ҳаракатлари эвазига ҳимоячи ва дарвозабон хатога йўл қўйишди, ёш ҳужумчи эса рақибларни аямади – 6:1.

Ушбу ғалаба «Динамо»нинг кетма-кет 23-ғалабаси бўлиб, жамоа 70 очко тўплаб турнир жадвалида карвонбошчилик қилишда давом этмоқда.

Самарқанд клуби навбатдаги учрашувни 15 октябрь, шанба куни Урганчнинг «Хоразм» жамоасига қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 31-тур.

12 октябрь (чоршанба).

«ДИНАМО» - «ОРОЛ» - 6:1

Самарқанд, 1500 томошабин.

Голлар:
Амиржон Сафаров 2, 30, Жасур Азимов 55, Акмал Бозоров 63, Алишер Холиқов 77, Асомиддин Маматов 90+1 – Наврўзбек Алимов 81.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов (Хакимхон Аъламхонов), Алексей Николаев (Убайдулло Набиев, 46), Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов), Акмал Бозоров, Омаджон Тайлоқов, Жасур Азимов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46) Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов).

«Орол»: Саламат Отамуродов, Эшниёз Жамиев, Шарияр Каримбаев, Наврўзбек Хаипов, Самат Палванов, Темур Турдиев, Исламбек Сейтназаров, Расул Мусаев, Ринат Шайманов, Наврўзбек Алимов, Кайрат Газиев.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика