Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  7 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  11 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  17 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  53

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади News

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади

Бугун, 6 май куни Про лига 6-тури доирасида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири «Динамо» - «Нефтчи» баҳси ўтказилади.

Ҳаво ҳарорати ёмғирдан кейин салқин бўлса-да, Рамазон ойида аксарият футболчилар ва мухлислар рўзадор эканлиги муносабати билан «Динамо» стадионида ўтадиган бугунги ўйин аввалдан белгиланганидек соат 18:50да бошланади. Биринчи бўлимдан кейин рўзадорларнинг рўзасини очиши инобатга олинган.

Аввалги ўйинларгидек бу сафар ҳам самарқандлик савобталаб ва жонкуяр мухлислар томонидан рўзадор мухлислар учун ифторликка Оби Зам-зам, араб хурмоси, егулик тарқатилади. Фарғонадан Самарқандга келаётган меҳмон жамоа мухлислари учун ҳам ифторлик тайёрлаб қўйилган.

Шунингдек, бир қатор фахрий мухлисларнинг талаб ва истаклари инобатга олган ҳолда аввалги ўйинларда бўлгани каби «Динамо» - «Нефтчи» учрашуви 1-бўлимидан кейин ўйингоҳда намозхонлар учун Шом намозини адо этишлари учун 15-секторнинг орқа томонида шароит яратилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва жуда муҳим баҳсда жамоамизни қўллаб-қувватланг! Энг ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қиламиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика