"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди
12 jan 14:58
News
"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди
Жамоалар танаффусга дуранг ҳисоб билан чиқишди – 0:0.
Иккинчи бўлимда эса Вадим Абрамов бошқа таркибни синаб кўрди ва 50-дақиқада кўрикда бўлган болгариялик 24 ёшли вингер Георгий Бабалиевнинг узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очди — 1:0.
57-дақиқада Бабалиевнинг ўзи кучли зарбаси билан чиройли голга муаллифлик қилди – 2:0.
84-дақиқага келиб, урганчликлар Данила Ежовнинг голи билан ҳисобни қисқартирди – 2:1.
90-дақиқада эса Бабалиев бошлаган ҳужумдан кейин Мираҳмадовнинг дарвозага бош билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди, қайтган тўпни Халилов дарвозага йўллади – 3:1.
Назорат учрашуви. 12 январь
"Динамо" – "Хоразм" 3:1
Одил Жуниор сунъий майдони
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов 50, Георгий Бабалиев 56, Хислат Халилов 90 – Данила Ежов 84.
"Динамо": Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Санжар Қодирқулов, Драмане Салоу, Нурулло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.
2-бўлимдаги таркиб: Эдем Неманов, Артём Колобов, Жалолиддин Жумабоев (Санжар Қодирқулов, 76), Мақсудхўжа Аълохўжаев, Георгий Бабалиев, Фозил Зокиров, Ойбек Ҳамроқулов, Хислат Халилов, Фирдавс Абдураҳмонов (Абдулаҳад Ҳошимов, 70), Беҳрузбек Облоқулов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments
У́збек футболи ва Пахтакор жамоасини мухлисларини табриклайман . Манчестер Сити / Пахтакор (Тошкент ) 1:2 галаба муборак . Пахтакор мактаби боллари Манчестер Сити болларини ютди .