Latest news

17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31

"Динамо" мухлислари Навоийга отланишмоқда News

"Динамо" мухлислари Навоийга отланишмоқда

Севимли жамоасини Самарқанддаги ўйинларда бўлгани каби, сафар учрашувларда ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган «Динамо» мухлислари, одатдагидек навбатдаги сафар учрашувига отланишмоқда.
Чемпионатнинг бўлиб ўтган учта сафар учрашувида ҳам «Динамо»ни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаган самарқандлик мухлислар жамоамизнинг ҳақиқий «12-ўйинчи»си бўла олишди ва бунга жавобан севимли жамоамиз сафардаги 3 та ўйиндан 2 тасида ғалаба билан қайта олди.

Хабарингиз бор, 7-тур доирасида «Динамо» 3 май куни Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари шанба куни соат 14:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 14:30 да белгиланган автобус билан Навоий шаҳрига жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Сизда ҳам бундай имконият бор. Ўйинда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар бизга ҳамроҳ бўлишлари мумкин. Ўринлар чекланган.

Батафсил маълумотлар учун +99891 532 36 57, +99890 657 56 40 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Навойидаги янги стадионда бўлиб ўтадиган «Қизилқум» - «Динамо» учрашуви соат 18:30 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика